Page 46 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 46
тирган мувозанатлашти рилган кўрсаткичлар тизими (MKТ)
(Balanced ScoрeCaрd, BSC) Гарвард университети профессор-
лари Робет Каплан ва Дэвид Нортонлар томонидан ишлаб чи-
қилган.
Робет Каплан ва Дэвид Нортонларларнинг фикрича, МКТ –
оптимал танланган 4 компонентли кўрсаткичлар арсенали ор-
қали самарадорлик баҳоланадиган компанияларни стратегик
бошқариш тизими ҳисобланади.
МКТга мувофиқ замонавий корхоналар муваффақиятнинг
муҳим омили минимум 4 та истиқболли компонентларни ўз
ичига қамраб олиши керак:
1.Молия;
2.Мижозлар;
3.Ички бизнес тузилмалар;
4.Таълим ва ривожланиш.
1.Молия – молиявий муваффақиятга эришиш учун акция-
дорларда қандай фикрларни шакллантириш лозим?
2.Мижозлар – сотиш бозорларидаги сегментларни мустаҳ-
камлаш учун мижозларда қандай фикрларни шакллантириш
лозим?
3.Ички бизнес тузилмалар – акциядорлар ва мижозларни
эҳтиёжларини қондириш учун биз қандай бизнес жараёнларга
эришишимиз лозим.
4.Таълим ва ривожланиш – келгуси ривожланиш учун ўзи-
мизнинг имкониятларимиз, тажриба ва савиямизни қандай
шакллантиришимиз лозим?
Демак, МКТ-4 компонентли ривожланиш истиқболларини
ўз ичига олади: Молиявий салоҳиятни баҳолаш ва ошириш;
сотиш бозорларидаги стратегик ривожланиш имкониятларини
баҳолаш; стратегик ривожланишга адекват бизнес тузилмала-
рини шакллантириш; ходимлар савияси ва интеллектуал са-
46 Толипова Бахтигул Фарходовна