Page 41 - Microsoft Word - men_ham_namoz_uqiyman_kr_ziyouz_com.doc
P. 41

Мен ҳам намоз ўқийман

                                               ҚУРЪОН ОЯТЛАРИГА
                                                   ШЕЪРИЙ ТАФСИР

          Ҳамд бўлсин Аллоҳга, ҳамд бўлсин ҳар он,
          Унинг ҳукмидадир само ва замин.
          Мақтовга лойиқ зот Удир ҳар замон:
          Алҳамдулилл`аҳи Роббил `аълам`ийн.

          Аллоҳ айтганидай ажралар ҳиссанг,
          Шубҳасиз, бу қулга буюк мукофот.
          Намоз қил, закот бер мусулмон бўлсанг:
          Ва ақимус-сол`ата ва `атуз-зак`ат...

          Кофир бир азобга бўлади асир,
          Эй мусулмон қуллар, буни-да билинг.
          Аллоҳнинг лаънати кофирларгадир:
          Фалаънатулл`оҳи ъалал к`афир`ийн...

          Инсонлар ўйлашда, ҳаракатда ҳур,
          Ҳаракатингизда тамкинли бўлинг.
          Аллоҳ сиз бажарган ҳар ишни кўрур:
          Валл`оҳу бас`ийрун бим`а йаъмал`ун...

          Унинг қудратидан тупроқ ва само,
          Ирода Ундадир, У бергай амр.
          У ҳар ишга қодир, амир доимо:
          Валл`оҳу ъал`а кулли шайъин қод`ийр...

          Ҳар он тилда ва дилда,
          Мусулмон шиори шу:
          Илоҳ йўқ Ундан бошқа —
          Л`а ил`аҳа илл`а ҳ`у...

          Иймон нури сизга йўлни кўрсатур,
          Ҳақиқат йўлини танла-да, боргин.
          Тўғри йўлдан кетган қулларни билур:
          Ва ҳува аъламу бил муҳтад`ийн...

          Роббинг неъматини совурма, инсон,
          Сени исроф чоҳига тортмасин кайфинг.
          У исрофгарларни ёқтирмас мудом:
          Иннаҳ`у л`а йуҳиббул мусриф`ийн...

          Тилагинг бўлса гар, Аллоҳдан тила,
          Йўқса ишинг сўнги албатта ваҳим.
          Ҳар ишни бошлагин Аллоҳ номи-ла:
          Бисмилл`аҳир роҳм`анир роҳ`ийм...

          Ҳақнинг ҳузурида ким у қувватли,



       www.ziyouz.com кутубхонаси                                                                                41
   36   37   38   39   40   41   42