Page 42 - Microsoft Word - men_ham_namoz_uqiyman_kr_ziyouz_com.doc
P. 42

Мен ҳам намоз ўқийман

          Жами инсонларга ҳисоб бор, ҳисоб.
          Аллоҳнинг азоби, бил, кўп шиддатли:
          Ва инналл`оҳа шад`идул аз`аб...

          Мусулмон бекорга урмас ва сўкмас,
          Кимсани эзмоққа қидирмас айбин.
          Шубҳа йўқки, Аллоҳ золимни суймас:
          Валл`оҳу л`а йуҳиббуз-з`олим`ийн...

          Сабр этган доимо муродга етар,
          Эй мўминлар, сиз ҳам муродга етинг.
          Аллоҳ ҳам сабрли қулларни севар:
          Валл`оҳу йуҳиббус-с`обир`ийн...

          Тўғри яшамоқлик, ҳа, қийин бир иш,
          Лек шундай яшамоқ сенга вазифа.
          Инсон шундай ожиз яратилмиш:
          Ва хулиқол инс`ану з`оифа...

          Жаҳаннам кофир-ла буткул тўлади,
          У муфлис, кофирлар, ў, қандай ёнар!
          Уларнинг ётоғи олов бўлади:
          Ул`а’ика маъва ҳумун-н`ар...

          У кундир мўминлар ишонган бир кун,
          У – қиёмат куни, теппангда Курси.
          У – бутун инсонлар тўпланажак кун:
          Йавмун мажм`уун лаҳун н`асу...

          Энг тўғри ҳукмни Cен берасан, Cен,
          Эй буюк Аллоҳим, эй буюк Роббим.
          Ҳар нени эшитиб, ҳам кўрасан Cен:
          Иннака антас-сам`иъул ъал`ийм...

          Ҳақ ҳудудидан ошма,
          Йиқилур сўнгра бино.
          Зинога яқинлашма:
          Вал`а тақрибуз-зин`а...

          Бир кун албат битгай бу ҳирс, бу ҳавас,
          Ҳаққа, ҳақиқатга айлагил хизмат.
          Ўлимни тотгайдир албат ҳар бир нафс:
          Куллу нафсин з`оиқотул-мавт...

          Унинг ҳукмидадир само ва замин,
          Кўнглинг у Холиққа шукрон-ла тўлсин.
          Оламларнинг Робби, Роббга ҳамд бўлсин:
          Вал-ҳамдулилл`аҳи роббил ъ`алам`ийн...




       www.ziyouz.com кутубхонаси                                                                                42
   37   38   39   40   41   42