Page 89 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 89

ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ


         дан  қўлланиладиган замонавий иқлим  модели бўлган  Жамият  Ер
         Тизим Моделини (ЖЕТМ) ишлаб чиқишда раҳбарлик қилди. Крем-
         мернинг тадқиқотлари кенг тан олинган.

                Nature,  Sciense  ва  Journal  of  Climate  каби  нуфузли  илмий
         журналларда  нашр  этилган.  Унинг  иши  кўплаб  бошқа  тадқиқот-
         чилар  томонидан  ҳам  тилга  олинган  ва  халқаро  иқлим  баҳо-
         лашларини,  жумладан,  Иқлим  ўзгариши  бўйича  ҳукуматлараро
         панель ҳисоботларини ишлаб чиқишда маълумот берган.



                                МАЙКЛ КРЕМЕР БИЛАН СУҲБАТ

                Мухбир: Илмга қизиқишингиз қандай пайдо бўлди?

                Майкл  Кремер:  Болалигимданоқ  илмга  қизиқардим  ва  мен
         физика профессори Лари Уиверга шогирд бўлишдек бахтга муяс-
         сар  бўлдим.  У  менга  жуда  қизиқарли  назариянинг  жозибадорли-
         гини  ўргатди.  Шу  билан  бирга  яна  бир  сабоқ  берди,  биласизми,
         бир куни у менга ўзининг шахсий ишлари ҳақида гапириб берди.
         Ишлаётганда бир ҳамкасби унинг хатосини аниқлаган экан. У бун-
         дан  хафа  бўлади,  деб  ўйлаган  эдим.  Аммо  бунинг  ўрнига  бундан
         хурсанд эди ва бу менда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, бу
         жараён  ҳақиқатдан  ҳам  жамоавий  изланиш,  тадқиқот  ва  фанга
         бўлган  содиқликнинг  яққол  намунаси  эди.  Бу  менда  жуда  катта
         таассурот уйғотди.

                Менинг отам меъмор бўлган ва у Канзас штати университе-
         тида архитектурадан дарс берган. Меъморлик ҳам бир илмдир.
         Отам  ҳар  доим  профессор-ўқитувчиларнинг  нутқини  ҳақиқий
         санъат,  деб  ҳисоблар  эди.  Бу  менга  ҳунармандчиликнинг  қадр-қим-
         матини ўргатди ва ҳаммуаллифларим таъкидлашича, мен баъзи
         нарсаларни санъат даражасида бажаришим мумкин экан.

                Менинг  онам  адабиётдан  дарс  берган.  Унинг  фикрлаш  дои-
         раси жуда ҳам кенг бўлиб, агар кимдир хатоликка йўл қўйса, у шу
         заҳоти буни сезар эди. Ва бу қобилият муаммоларни ҳал қилишда
         масъулиятларимиз мавжудлигини таъкидлайди.

                Айтиш  керакки,  мен  ота-онамнинг  таъсири  туфайли  жами-


                                                                                       87
   84   85   86   87   88   89   90   91   92   93   94