Page 86 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 86

ИҚТИСОДИЁТ  ИЛМИ ОСМОНИДА  ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР


         дўст  бўлиб,  мен  у  билан  19  ёшда,  1992  йилда  танишганман  ва  у
         Гарвардда  докторлик  даражасидаги  таълимни  ўзлаштираётган
         эди.  Шунингдек,  у  энг  кўзга  кўринган,  дунёда  топ  рейтингларда
         турувчи  университетда  дарс  берарди  ва  биз  ўшандан  бери  дўст-
         миз.  Мен  Майкл  билан  биринчи  тадқиқот  синовини  ўтказдим,
         ундан  Ҳиндистондаги  камбағаллик  даражасини  баҳолаш  ва  яна
         бир қатор тадқиқот объектига таъсир кўрсатувчи жуда кўп нарса-
         ни ўргандим. Бундай ёрқин чақнашлар ва кўплаб фойдали нарса-
         лар ҳақида ўзига хос фикрлаш тарзига эга. Баъзан ушбу фикрлаш
         инсонни  чалкаштириб  юборади,  лекин  умуман  олганда  охир-оқибат
         у билан бирга саёҳат қилиш жуда фойдали.
                Мухбир:  Майкл Cремерни беш сўз билан таърифлай оласизми?


                Эстер Дуфло: Ажойиб, меҳрибон, ижодкор, интилувчан, ниҳо-
         ятда сахий.

                Мухбир:  Мукофот  сизга  берилганлигини  қандай  изоҳлайсиз?

                Эстер Дуфло: Биз бу хабарни телефон орқали эшитдик ва бу
         содир  бўлишини  кутмаган  эдик.  Эрталаб  соат  5  дан  бироз  олдин
         тинч ухлаб ётардик ва бизга қўнғироқ қилишди. Биринчи навбат-
         да,  бундай пайт  бизга  ким  қўнғироқ  қилиши  мумкинлиги  ҳақида
         ўйладик.  Бу  хабарни  эшитгач,  жуда  муҳим  қўнғироқ  эканлигини
         тушундик. Швециядаги бизга яқин аҳоли тинмай қўшиқ куйлашни
         бошлашар, дастлаб биринчи қўнғироқ менга бўлди ва шу вақтнинг
         ўзида ҳеч нарсага ишонгим келмас эди. Шундай қилиб қўнғироқда,
         у  менга  иқтисодиёт  бўйича  Нобель  мукофотига  сазовор  бўлгани-
         мизни  айтиш  учун  қўнғироқ  қилаётгани  ва  менинг  унга  биринчи
         берган жавобим «Ким билан» бўлди? Улар Майкл Кремер ва Абҳе-
         жит Банержи биланлигини айтишди.

                Абҳижит  Банержи:  Эй  Худойим!  Менимча,  бу  сиз  ўйлага-
         нингиздан кўра кўпроқ ҳаяжонлидир. Мен ҳақиқатан ҳам унчалик
         тушунтира олмайман.

                Эстер  Дуфло:  Телефонда  у  шундай  дедики:  «ўйлайманки,
         сиз ўзингизга бир пиёла чой олиб, костюмингизни дазмоллашин-
         гиз керак, чунки 45 дақиқадан сўнг сиз матбуот анжумани ўткази-


         84
   81   82   83   84   85   86   87   88   89   90   91