Page 81 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 81
ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ
Абҳижит Банержи: Мен ўқитишни жуда яхши кўраман ва
ҳаётимнинг кўп қисмини шу соҳага сармоя қилган фаолиятлар-
дан бири ҳам шудир. Ўзимни ҳурмат қиладиган нарсалардан бири
шундаки, мен кўп жойларда иқтисодиёт соҳасида ўқув марказла-
ри ташкил қилдим. Мен шогирдларим ўз билимларини мустаҳкам-
лашларини ва улар худди шундай тадқиқотларни амалга ошири-
шларини кўрмоқдаман. Шунинг учун менга шу фаолиятни ўргатиш
ҳаётимда жуда муҳимдир.
Айтишим мумкинки, менинг ота-онам ҳам иқтисодчи ва
менга шу соҳада жуда кўп нарсаларни ўргатишган, шунингдек,
бошқа ўқитувчилар ҳам илҳомлантирган. Аммо айтишим мум-
кинки, ота-онам жуда яхши соҳаларда фаолият юритишган. Онам
ўзига хос, отам эса жуда кучли ва эҳтиёткор музокарачи бўлиб, ик-
киси ҳам менинг ҳаётимда муҳим таъсир кўрсатишган.
Мухбир: Фильмлардаги ижодингиз ҳақида гапириб бера оласиз
ми?
Абҳижит Банержи: Шундай қилиб, мен кино ижодига кир-
ганман. Мен ўзимнинг тадқиқотим давомида эшитган нарсаларни
қўлга киритиш қобилиятимдан фахрланардим. Шунингдек, инсон-
лар айтадиган жуда кўп ажойиб ҳикоялар бор эди. Айтмоқчиман-
ки, одамлардан интервью олиш жараёнида ҳайратланарли томони
шундаки, сиз улардан сўнгги олти ой ичида неча марта соғлиқни
сақлаш марказига борганингизни сўрайсиз. Улар шунчаки уч-
тўрт марта ва охирги марта борганимда эшик ёпиқ эди, деб жавоб
қайтаришади. Шундай қилиб, сиз ўша маълумотларни эшитасиз,
мен буни қаерга ёзиб оламан ва менимча, бизда ҳар бир маълумот
нуқтаси атрофида тўлиқ ривоят бор ва бу ҳикоялар ўз-ўзидан қи-
зиқарли ва маълумотларни қўлга киритишнинг бир усулидир. Ҳуж-
жатли фильмларни суратга олишга уринишнинг сабаби ҳам шу эди.
Мухбир: Келажакдан қандай умидингиз бор?
Абҳижит Банержи: Келгуси 15 йилда шуни умид қиламанки,
ҳозирда олиб бораётган фаолиятимни давом эттираман. Ўйлай-
манки, қилаётган ишим менга жуда ёқади ва бу бизга кўпроқ фой-
дали маълумотлар ва ўрганиш имкониятини бериши мумкин.
2019 йил
79