Page 80 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 80

ИҚТИСОДИЁТ  ИЛМИ ОСМОНИДА  ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР


         ўйламаган.  Тўсатдан  кўп  сонли  одамларни  бошқа  жойга  кўчириб
         ўтказиш  осон  иш  эмас.  Хўш,  бу  мутлақо  қўрқинчли  саволлардан
         бири  бўлган,  шунингдек,  ушбу  қитъада  истиқомат  қилувчи  одам-
         ларга нима бўлади? Булар асосан камбағал одамлар бўлиб, уларнинг
         барчаси йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли баланд бўлган ерларда яшай-
         дилар. Уларга нима бўлади, у ерда яшайдиган тирикларга нима бў-
         лади.  Шундай  қилиб,  у  ерда  яшайдиган  камбағал  аҳолининг  ҳаё-
         тидан муҳимроқ савол йўқ, шунинг учун иқлим ўзгаришлари билан
         курашиш йўлини топиш асосий мақсадларимиздир.

                Тадқиқотчиларнинг фикрича, бошқа турмуш тарзига мосла-
         шиш унчалик қимматга тушмайди. Одамларни фикрини ўзгарти-
         ришга мажбур қилиш қийин эмас. Агар сиз одамларга маҳаллан-
         гиздаги энергия истеъмолчиларининг биринчи ўн фоизидан бири
         эканлигингизни  билдирган  хабар юбордингиз  дейлик. Бу энергия
         сарфини  камайтиради.  Бу  улар  ўқиб  чиқадиган  хатдир.  Агар  сиз
         одамларга  уларнинг  маҳалласидаги  энергия  истеъмолини  амал-
         га  ошириш  жараёнида  энг  кўп  энергия  сарфлайдиган  аҳолининг
         дастлабки 10 фоизида эканликларини эслатиш учун хат юборсан-
         гиз, бу энергия сарфини маълум бир миқдорда камайишига олиб
         келиши мумкин. Мен ушбу тадқиқот жараёнини яхши деб ҳисоб-
         лайман.

                Мухбир:  Ҳаётда  ва  ишда  завқланиш  қай  даражада  муҳим,  деб
         ҳисоблайсиз?
                Абҳижит Банержи: Жуда муҳим. Айтишим мумкинки, мен
         ҳар бир фаолиятдан жуда ҳам тез зерикаман ва зерикмаслик учун
         кунимнинг  ҳар  бир  вақтини  тартибга  солишга  ҳаракат  қиламан.
         Ҳар қандай фаолиятдан қатъи назар, биласизми, мен егулик тайёр-
         лашни яхши кўраман, шунинг учун мен деярли ҳар куни бир ярим
         соат ёки ундан кўпроқ вақт давомида егулик тайёрлайман ёки тен-
         нис ўйнашни яхши кўраман. Шунинг учун одатда кунимнинг бир
         қисмини стол тенниси ёки бадминтон ўйнаш учун сарфлайман. Қў-
         шимча қилишим мумкинки, болаларим билан бирга бўлишни яхши
         кўраман.  Шунинг  учун  етарли  даражада  енгиллик  бўлиши  учун
         кунимни  тартибга  солишга  ҳаракат  қиламан,  акс  ҳолда  жуда  тез
         зерикиб қоламан.

                Мухбир: Сизга ўқитувчилик қилиш ва ўқитиш ёқадими? Сизни
         илҳомлантирган ўқитувчи бўлганми?


         78
   75   76   77   78   79   80   81   82   83   84   85