Page 78 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 78

ИҚТИСОДИЁТ  ИЛМИ ОСМОНИДА  ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР


                Мухбир:  Қандай  қилиб  иқтисодиёт  соҳасида  ўз  фаолиятин­
         гизни бошладингиз?

                Абҳижит Банержи: Иқтисодиётга тасодифан кириб қолган-
         ман.  Математикани  ўрганмоқчи  бўлдим  ва  бунинг  учун  махсус
         дарсларга боришни бошладим. Калкутта шаҳрида Ҳиндистон ста-
         тистика  институти  деб  номланган  махсус  олийгоҳ  бор,  у  ерда  ма-
         тематика  бўйича бакалавриат даражасини  беришади. Шунингдек,
         бунга  лойиқ  эмаслигимни  англадим.  Бу  мен  математикани  яхши
         билишим ёки билмаслигим учун эмас, балки ўша жойнинг ижти-
         моий ҳаётини ёқтирмаганлигим учун эди. Бу жуда ҳам қийин жа-
         раён ва шунинг учун мен бошқа нарсани ўрганишим керак, деб қа-
         рор қилдим.
                Ҳиндистонда эса, агар сиз ўз стратегик режаларингизни туза
         олмасангиз, ўз соҳангизни ўзгартириш ўртача бир  йил вақт талаб
         қилади ва мен бундай қилишни истамадим. Шундай қилиб, мате-
         матикага алоқадор бошқа бир соҳани ўрганишга қарор қилдим ва
         бу иқтисодиёт эди.

                Мухбир:  Ҳозирги  кунда  Ҳиндистон  билан  қандай  ўзаро  муноса­
         батингиз мавжуд?

                Абҳижит  Банержи:  Таъкидлаш лозимки, ҳар доим ҳиндис-
         тонлик  бўлганман.  Айтмоқчиманки,  қаерда  яшашим,  қайси  мил-
         латга  мансублигим  ёки  фуқаролигим  муҳим  эмас,  аслида  сизни
         бевосита илҳомлантирадиган ижтимоий муҳит ва унга қандай му-
         носабат билдиришингиздадир. Бирор бир яхши ёки ёмон иш қила-
         ётганингизда баъзи бир инсонларни ўйлайсиз ва бу инсонлар мен
         учун ҳиндистонликларнинг турмуш тарзи эди. Қайсидир маънода
         Ҳиндистон  мен  учун  муҳим,  менимча,  бошқа  ҳеч  бир  давлат  мен
         учун бу даражада муҳим бўла олмайди.
                Мухбир:  Қашшоқликни қандай тушунишимиз мумкин?

                Абҳижит  Банержи:  Тадқиқотимиз  шуни  кўрсатдики,  асли-
         да айрим тушунчалар Швециядан ташқари бошқа қитъаларда ис-
         тиқомат  қилувчи  камбағал  одамларга  ҳам  тегишли.  Камбағал  бў-
         лиш умуман бошқача бўлиши мумкин, чунки ижтимоий таъминот
         тармоғи  номўътадил таъминланади. Мен  Индонезия, Гана, Кения



         76
   73   74   75   76   77   78   79   80   81   82   83