Page 79 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 79
ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ
ва Ҳиндистонда ишлаганман ва бу мамлакатларда камбағаллик
турли кўринишга эга. Таъкидлаш жоизки, ўхшаш жиҳатлар фарқли
жиҳатларга қараганда кўпроқ аҳамиятлидир. Ўйлайманки, барча
инсонлар ҳам ижодкор, шунингдек, камбағал инсонлар ўзгармас
машиналар ҳисобланиб, уларда танлаш имконияти мавжуд бўл-
майди ва бу нотўғри тушунчадир. Кам таъминланган инсонлар ўз
ҳаётларидан завқланганларида улар имкониятларни қидиради-
лар ва уни қадрлайдилар. Ушбу жараёнда улар таваккал қилишдан
қўрқадилар ва натижада қўрққан нарсаларни синаб кўришдан бош
тортишади, хатога йўл қўйишади. Шу маънода айтиш мумкинки,
камбағалларни ўрганиш учун бошқа психологик туйғу керак эмас.
Биз кўпинча камбағалларни яхши билишимиз ва уларнинг
молиявий ҳолатларини тушунишимиз қанчалик муҳимлигини
эътиборсиз қолдирамиз. Улар оч қолишмоқда, шунинг учун улар
фақат тўйимли овқат истеъмол қилишни хоҳлашлари керак, ле-
кин баъзида улар бундай қарор қабул қилишмайди. Чунки улар ҳам
хурсанд бўлишни хоҳлашади, шунинг учун улар мазали таом ис-
теъмол қилиш учун нисбатан тўйимли ҳисобланган овқатдан воз
кечишади ва ўйлашимча, бу уларда мавжуд бўлган психологиядир.
Биз шунчаки тўйимли овқатлардан воз кечмаслигимиз керак. Ҳар
куни нима бўлишидан қатъи назар, мазали нарсага эга бўлишимиз
мумкин, баъзида психология тубдан фарқ қилади ва менимча ушбу
тушунча бутун дунёда ҳам чуқур фарқ қилмайди.
Мухбир: Сизнинг ишингиз иқлим ўзгариши билан қай даражада
боғлиқ?
Абҳижит Банержи: Ўйлайманки, у ерда иқлим ўзгариши
масаласи камбағаллар келгуси 50 йил ичида дуч келадиган энг
асосий муаммолардан биридир. Мен ҳар доим Калкутта шаҳри-
да бўлиб, Ҳиндистон ва Бангладеш бўйлаб чўзилган жанубий Бен-
гал дельтасида қандай салбий иқлим ўзгаришлари содир бўлиши
ҳақида ўйлайман. Тахминимча, у ерда 150-200 миллион одам
яшайди. Агар бирон бир жиддий тадқиқотлар ўтказиб, табиат ҳо-
дисаларининг олдини олмасак, аҳолининг барчаси сув остида қо-
лиши мумкин. Бу одамлар қаерга борадилар? У ерда 200 миллион
одам бор, бу Швеция аҳолисидан бир неча баравар кўпдир. Бу ма-
сала бўйича албатта ҳеч ким жавоб бера олмайди. Ҳеч ким бу ҳақда
77