Page 76 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 76
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
АБҲИЖИТ БАНЕРЖИ
Абҳижит Банержи – ҳинд-америка-
лик иқтисодчи бўлиб, 1961 йил 21 феврал-
да Ҳиндистоннинг Колката (Калькутта)
шаҳрида туғилган. Ҳозирда у Массачусетс
технология институтида халқаро иқти-
сод профессори бўлиб фаолият олиб бор-
моқда. Банержи Калкутта университети,
Жавоҳарлал Неру университети ва Гар-
вард университетида таҳсил олган. 1988
йилда Гарвард университетида иқтисод
фанлари номзоди илмий даражасини қўл-
га киритган.
Абҳижит Банержи иқтисодиёт, хусу-
сан, халқаро иқтисодий ривожланиш соҳасига катта ҳисса қўшган.
У қашшоқликни камайтириш соҳасига қаратилган фаолияти билан
машҳур бўлиб, кам таъминланганлар институтларини яхшилаш
учун турли тадбирлар самарадорлигини оширишга эътибор қарат-
ган. У Эстер Дуфло ва Майкл Кремер билан бирга 2019 йилда глобал
қашшоқликни камайтириш соҳасидаги экспериментал ёндашуви
учун иқтисод фанлари бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди.
Банержи 2003 йилда Эстер Дуфло билан бирга Abdul Latif
Jameel Poverty Action Lab (J-PAL)га асос солган. J-PAL – сиёсатнинг
илмий далилларга асосланишини таъминлаш орқали қашшоқ-
ликни камайтиришга қаратилган тадқиқот маркази. Унинг тадқи-
қотлари таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги каби
турли мавзуларни қамраб олган.
Абҳижит Банержи иқтисодиёт соҳасида кўплаб нуфузли
нашрлар муаллифи ҳисобланади. Унинг диққатга сазовор асар-
ларидан бири Эстер Дуфло билан ҳаммуаллифликдаги «Камбағал
иқтисод: глобал қашшоқликка қарши кураш йўлини тубдан қай-
та кўриб чиқиш» (2011 й.) асаридир. Ушбу китоб камбағалликни
камайтиришга янгича қарашларни тақдим этади ва жиддий из-
ланишларга асосланган амалий ечимларни таклиф қилади. Унинг
илмий мақолаларида таълимнинг иқтисодий тараққиётга таъси-
74