Page 156 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 156

ИЛОВАЛАР
                                                                                                 1-илова

                Амир Темур даври тадқиқотларини гуруҳлашнинг ўзига хос
                                                   хусусиятлари
              Биринчидан       Ўтган йиллар давомида Амир Темур шахси ва унинг фаолиятига қизиқишлар
                               асосида ёзилган асарлар услуб ва жанр жиҳатидан фарқланади, бу эса табиийки,
                               тадқиқотчининг изланишларида мураккаблик туғдиради, биз учун илмий-тарихий
                               ҳамда таҳлилий жиҳатдан ёзилган асарлар муҳим, уларни гуруҳлаш асосида
                               ажратиб олиш кейинги тадқиқотчиларнинг изланишларига енгиллик яратади.

              Иккинчидан       Ўзбекистон Амир Темур ва Темурийлар давридан то бугунгача тарихан турли хил
                               зиддиятли босқичларни босиб ўтди, бу эса табиийки, кўплаб илмий-тарихий манбаларни
                               талон-тарож қилиши, йўқ бўлишига сабаб бўлди, шунгдек, илм-фан соҳасига, хусусан
                               мавзу доирасида изланишлар олиб борилишига ўз салбий таъсирини кўрсатди. Натижада
                               эса, кўплаб тарихий аҳамиятга эга маълумотларни хорижий манбалар орқали тиклашни
                               ёки унга ойдинлик киритишни тақозо қилмоқда.

                               Юртимизнинг ХХ асрда СССР таркибида мустамлака мамлакат амал қилиши
              Учинчидан        билан бирга бой тарихимизни йўққа чиқаришга бўлган уринишлар бошқа
                               тарихий даврлар қаторида Амир Темур ва Темурийлар даврини танқидий
                               жиҳатдан тадқиқ этишга туртки бўлди. Ушбу даврда ёзилган аксарият
                               асарлардаги танқидий мулоҳазалар тадқиқотчининг чалғишига сабаб бўлади.

              Тўртинчидан      Ўзбекистоннинг мустақил бўлиши, бой тарихимизни қайта тиклашга ва бунга
                               бевосита кўмак берувчи тарихий манбаларни ўрганишга, шунингдек Амир Темур
                               ва унинг аждодларининг ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий соҳаларда олиб
                               борган ислоҳатларини холисона ўрганишга шароит яратди. Бу эса илмий-тарихий
                               тадқиқотларнинг кўпайишига сабаб бўлди.

              Бешинчидан      Амир Темур шахсига нисбатан катта қизиқиш Шарқу Ғарбда у ҳақида тўплаган
                              илмий-тарихий асарлар қатори, унинг замонидаёк ривоят ва афсоналар, бадиий,
                              тарихий-бадиий ва мемуар шаклдаги (Эсдаликлар, Кундаликлар, саёҳатномалар
                              тарзидаги) турли-туман асарлар пайдо бўлишига олиб келдики, бу Амир Темур
                              тахтга ўтиргандан то ҳозиргача бўлган олти асрдан зиёдроқ вақтни ўз ичига олади.



                                                                                                 2-илова
               Амир Темур шахси ва унинг фаолиятига доир ХVIII аср ва ХХ
                            асрнинг биринчи ярмига тегишли манбалар


                          ХVIII АСР ВА ХХ АСРНИНГ БИРИНЧИ ЯРМИ
                 Европа ва
                    Осиё                                    Манба номи
              мамлакатлари
                                  Tamerlane: A Tragedy. As it is Acted at the New Theater in
              Nicholas Rowe  Little  Lincoln's-Inn-Fields.  By  His  Majesty's  Servants.
                                  London. J. Tonson Printer. 1701. – 72 p.
              William Davy        Institutes Political and Military. (written by Timur) Oxford:
              Joseph White        At the Clarendon Press, 1783. -408 p.
              William Hunter
              Niccolao            History  of  the  Mogul  Dynasty  in  India:  From  Its
              Manucci             Foundation  by  Tamerlane,  in  the  Year  1399,  to  the


                                                           150
   151   152   153   154   155   156   157   158   159   160   161