Page 161 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 161

унинг ташқи сиёсати. Ўзбекистон тарихи ихтисослиги
                                   бўйича т.ф.н. илмий даражасини олиш учун дисс. – Т.:
                                   ТДШИ. 2011. – 176 б.
             Б. Усмонов            1.  Амир  Темур  ҳаёти  ва  давлатчилик  фаолиятининг
                                   Россия  тарихшунослигида  ёритилиши  (ХVIII-ХХ
                                   асрлар).  Манбашунослик,  тарихнавислик  ва  тарихий
                                   тадқиқот усуллари. Тарих фанлари илмий даражасини
                                   олиш  учун  ёзилган  диссертатсия.  –Т.:  ФДУ.  2003.  –
                                   165 б.
                                   2.  Ferghana  in  the  period  of  Amir  Timur's  struggle  for
                                   power  (1360-1370)  International  Journal  of  Innovative
                                   Technology  and  Exploring  Engineering  (IJITEE)  ISSN:
                                   2278-3075,  Volume-9,  Issue-1,  November  2019.  Pages
                                   3180-3187. DOI: 10.35940/ijitee. A9155.119119.


                                                                                                 5-илова
             «Темур тузуклари» дан Амир Темурнинг олиб борган ижтимоий-
                             иқтисодий ислоҳотларига доир иқтибослар

             Салтанатимни  ўн  икки  тоифадаги  кишилар  билан  мустаҳкамладим.  …
             Ўн  биринчи  тоифа  –  касбу  ҳунар  эгаларидир;  буларнинг  ҳар  тоифа  ва
             синфидан  бўлганларини  давлатхонамга  олиб  келиб,  ўз  ўрдамдан  ўрин
             белгиладимки,  сафарда  ва  турғунликда  сипоҳимга  керак  яроқлар  ва
             бошқа жиҳозларни ҳозирладилар
             Тажрибамда  кўрилганким,  азми  қатъий,  тадбиркор,  ҳушёр,  мард  ва
             шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан яхшироқдир
             Золимдан  мазлумнинг  ҳаққини  олдим.  Золим  етказган  моддий  ва
             жисмоний  зарарларни  исботлаганимдан  кейин,  уни  шариатга  мувофиқ
             иккиси  ўртасида  муҳокама  қилдим  ва  бир  гуноҳкорнинг  ўрнига
             бошқасига жабр-зулм етказмадим
             Ҳар  бир  диёр  аҳолисининг  аҳволидан  огоҳ  бўлиб  турдим.  Ҳар  бир
             мамлакатнинг  аҳволини,  сипоҳу  раият  кайфиятини,  туриш-турмушини,
             қилиш-қилмишларини,  булар  ўрталаридаги  алоқаларни  хатга  битиб,
             менга  билдириб  туришлари  учун  диёнатли,  тўғри  ёзувчи  кишиларни
             белгиладим.  Бордию  эгри  ёзганлари  менга  билдирилса,  уларни
             жазоладим
             Ҳар бир мамлакатнинг раияти билан бўлган муомалада, уларга нисбатан
             холислик  билан  иш  тутсинлар.  Агар  касбу  ҳунар  ва  маърифат
             аҳлларидан  бўлсалар,  бундайларга  салтанат  корхоналаридан  юмуш
             берилсин. Булардан бошқа билагидан кучи бор фақир-мискинлар эса ўз
             аҳволи ва касбу корига қараб иш тутсинлар

             Сармояси  қўлидан  кетиб  қолган  савдогарга  ўз  сармоясини  қайтадан
             тиклаб  олиши  учун  хазинадан  етарли  миқдорда  олтин  берилсин.
             Деҳқонлар  ва  раиятдан  қайси  бирининг  деҳқончилик  қилишга  қурби
             етмай  қолган  бўлса,  унга  экин-тикин  учун  зарур  уруғ,  асбоб  (меҳнат

                                                           155
   156   157   158   159   160   161   162   163   164   165   166