Page 216 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 216

28-илова
                 Миллий ҳунармандчилик йўналишлари бўйича халқаро ва

                  маҳаллий доирада кўргазмалар ва фестивалларни қўллаб-
                                     қувватлаш бўйича имтиёзлар                  248

                Ўзбекистонда ўтказилиши назарда тутилган маҳаллий ва хорижий аҳамиятга
                                           эга тадбирларга доир имтиёзлар
              Шарқ ва Ғарбни туташтирган Буюк Ипак йўлини очиб берган, барча халқларни бозор
              иқтисодиётида  азалдан  муҳим  ҳисобланган  ҳунармандчиликни  кенг  тарғиб  қилиш,
              ҳунармандчилик  анъаналари  ва  мактабларини  сақлаш,  қайта  тиклаш,  бу  соҳадаги
              илмий  ўрганиш  ва  изланишларни  ҳамкорликда  амалга  ошириш,  ўзаро  тажриба
              алмашиш  ва  маҳорат  дарслари  ташкил  этиш,  ушбу  соҳадаги  иқтидорли
              ҳунармандларни рағбатлантириш
              Ҳар  икки  йилда  Қўқон  шаҳрида  ўтказилиши  белгиланган  фестивалга  Ташкилий
              қўмита  томонидан  тасдиқланган  ҳайъат  аъзолари  ва  иштирокчи  сифатида  ҳар  бир
              мамлакатдан  15  нафаргача  ижодий  делегация  (12  нафаргача  ҳунармандлар  ва  3
              нафаргача  ташкилий  гуруҳ  аъзолари)  таклиф  этилади  ва  уларнинг  яшаш,
              овқатланиш, Ўзбекистонга келиб-кетиш (учинчи давлат орқали учишлари ҳам), ички
              транспорт ва йўл харажатлари молиялаштирилади.
              Хорижий давлатларда ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиш ва кўргазмали тадбир
              ва фестивалларда иштирок этишига доир имтиёзлар
              Ҳунарманд  хорижий  давлатларда  ўтказиладиган  кўргазма,  танлов  ва  ярмаркаларда
              намойиш  этиш  учун  мўлжалланган  қиймати  5  000  (беш  минг)  АҚШ  долларигача
              бўлган  ҳунармандчилик  маҳсулотларини  экспорт  контракти  тузмасдан  ҳамда
              божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан олиб чиқиши мумкин
              Ҳунарманд хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш
              этиш учун олиб чиқиладиган ҳунармандчилик маҳсулотларини сотишдан тушадиган
              маблағларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ўз ҳисобрақамларига,
              шу жумладан банк ўтказмалари, шунингдек, хорижий валютадаги нақд пул шаклида
              киритиш ҳуқуқига эга. Ушбу маблағларни эркин тасарруф этиш, шу жумладан банк
              ҳисоб рақамларидан нақд пул шаклида олишлари мумкин.
              Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларига
              мувофиқ ҳунармандга хорижга чиқиш ва кириш масаласида ўз ваколати доирасида
              амалий  ёрдам  кўрсатилиши  таъминланади.  Шунингдек,  “Ҳунарманд”  уюшмасига
              элчихоналар  ва  бошқа  хорижий  ваколатхоналар  билан  ҳунармандчилик  йўналиши
              бўйича алоқаларнинг амалга оширилишида кўмаклашади.
              “Ўзбекистон  ҳаво  йўллари”  миллий  авиакомпанияси  ҳунармандга  белгиланган
              нормадан  ортиқ  бўлган  юклари  (ҳунармандчилик  маҳсулотлари)  учун  амалга
              ошириладиган  тўловларда  25  (йигирма  беш)  фоиз  махсус  чегирмалар  берилишини
              таъминлайди.

             248   Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2017-йил  29-декабрдаги  ПҚ-3451-сон  «Хорижий  давлатларда
             кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш чора-
             тадбирлари  тўғрисида»  ги  қарори  //  Ўзбекистон  Республикаси  Ташқи  савдо  вазирлиги,  Ташқи  ишлар
             вазирлиги,  Маданият  вазирлиги,  Давлат  божхона  қўмитасининг  Қарори.  «Хорижий  мамлакатларда
             ўтказиладиган  кўргазма,  танлов  ва  ярмаркаларда  намойиш  этиш  учун  ҳунармандчилик  маҳсулотлари  олиб
             чиқилишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида». 2018 йил 2 май, 3004-сон
             //  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  Қарори.  «Халқаро  ҳунармандчилик  фестивалини
             ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида». 2018-йил 27-ноябр, 960-сон

                                                           201
   211   212   213   214   215   216   217   218   219   220   221