Page 217 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 217
29-илова
Ҳунармандчилик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш
бўйича амалга оширилган ислоҳотлар
1 «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига имтиёзли микрокредитлар бериш,
шунингдек, ҳунармандчилик марказларини ривожлантириш марказлари
қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банкининг
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
томонидан 5 йил муддатга мўлжалланган жами 50 млн АҚШ доллари
миқдорида, жумладан «Микрокредитбанк», «Халқ банк» ва «Агробанк»
тижорат банклари учун 2 йил имтиёзли давр билан 2,5 фоизли йиллик
ставка бўйича кредит линияси очиш тартиби амалда жорий қилинди.
2 Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
томонидан юқорида қайд этилган тижорат банкларига улар томонидан
ҳунармандчилик фаолияти субъектларига миллий валютада имтиёзли
микрокредитлар ажратиш учун кредит линиялари очишнинг бир қатор
шартлари таъминланиши, бунда, имтиёзли микрокредитлар олти ой
имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда, икки йил муддатга, базавий
ҳисоблаш миқдорининг 300 баробаридан ошмаслиги белгилаб қўйилди.
3 2019 йил 31 декабрга қадар ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари
учун асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмлар харид қилишга бериладиган
имтиёзли микрокредитларнинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизини,
айланма маблағларини тўлдириш учун эса Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорини
ташкил этиши белгилаб қўйилди.
4 Имтиёзли микрокредитлар пул маблағларини қарз олувчининг ссуда
ҳисоб рақамидан унинг тўлов топшириқномасига мувофиқ, ушбу
Фармонда назарда тутилган мақсадлар учун тегишли ташкилот ёки
жисмоний шахснинг талаби бўйича депозит ҳисоб рақамига ўтказиш
йўли билан кейинчалик ушбу ташкилот ёки жисмоний шахсга хизмат
кўрсатувчи банк тариф сиёсатига мувофиқ, нақд пул олиш имконияти
билан тақдим этилиши назарда тутилган 249 .
5 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги
«Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари
доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини
такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4498-
сон қарорига мувофиқ 2020 йил давомида ҳунармандчиликни
ривожлантириш дастури учун 589,3 млрд сўм миқдорида (шундан, 470
млрд сўм (50 млн АҚШ доллари) Ўзбекистон Республикаси Тикланиш
249 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада
ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5242-
сонли фармони. www.lex.uz.
202