Page 52 - ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИКНИНГ НАЗАРИЙ, МЕТОДОЛОГИК ВА АМАЛИЙ ТАЛҚИНИ
P. 52

Ш.И. МУСТАфАКУЛОВ        ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИКНИНГ                                                           ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИКНИНГ                 1 - Б О Б
                                      НАЗАРИЙ, МЕТОДОЛОГИК ВА АМАЛИЙ ТАЛҚИНИ                                                          ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
                 2015 йилда Фарғона вилоятида иқтисодиётда банд аҳоли сони 1485,3                                                                  Ҳақиқатни  доимо  такрорлаб  туриш
                                                                                  
             минг кишини ташкил қилган ва улар томонидан яратилган яҲМ  11278,9                                                                 зарур,  чунки  бизга  адашишни  ҳам  доимо
             млрд.  сўмга  тенг  бўлган.  Тошкент  шаҳрида  эса  26648,7  млрд.  сўмлик                                                         эслатиб туришади.
             ялпи  ҳудудий  маҳсулотни  яратишда  1168,1  минг  киши  иштирок  этган                                                                                                  Гёте
             (иқтисодиётда банд аҳоли сони).                                                                           1.3. ИНВЕсТИЦИОН МУҳИТ ЖОЗИБАДОРлИГИ
                 Демак, Тошкент шаҳрида яҲМни яратишда Фарғона вилоятига қа-                                      ИЗОҳИДА ИНВЕсТИЦИОН сАлОҳИяТ, ИНВЕсТИЦИОН
             раганда 317,2 минг кишига кам бўлган банд аҳоли билан 15369,80 млрд.                                            сИғИМ КАТЕГОРИялАРИ ТАлқИНИ
             сўмга кўп товар ва хизматлар ишлаб чиқарилган.
                 Меҳнат унумдорлиги Тошкент шаҳрида Фарғона вилоятига қараганда                                  иқтисодиётни  технология  нуқтаи  назаридан  янги  сифатга  ўтказиш
             уч баробарга юқори бўлмоқда. Тўғри, қаерда саноат маҳсулотларини иш-                             ва унинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун ишлаб чиқаришга се-
             лаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланган бўлса, ўша ерда                              зиларли равишда инвестицияларни жалб этиш жаҳон амалиётида ўзини
             ўртача меҳнат унумдорлиги ҳам юқори бўлади.                                                      оқлаган  усуллардан  ҳисобланади.  Ўзбекистон  иқтисодиёти  учун  қулай
                 иккинчи  томондан  олганда,  Тошкент  шаҳрида  қишлоқ  хўжалиги                              инвестицион  муҳитни  яратиш,  хўжалик  юритувчи  субъектларнинг  ин-
             маҳсулотлари  ишлаб  чиқарилмайди,  шу  боисдан  бошқа  вилоятларга                              вестицион фаоллигини ошириш – барқарор иқтисодий ўсишни таъмин-
             қараганда жон бошига тўғри келадиган яҲМ, жон бошига тўғри келади-                               лашнинг муҳим шартидир.
             ган ўртача даромад ҳамда асосий капиталга йўналтирилган инвестиция-                                 Мамлакатимиз ривожланишининг ҳозирги ҳолати ва давлат иқтисодий
             ларнинг ҳажми ҳам юқори бўлган.                                                                  сиёсатининг ўзгариб бориши иқтисодиёт фанининг долзарб муаммола-
                 Йиллар  кесими  бўйича  ҳудудларга  (вилоятлар)  йўналтирилган  ин-                          рини,  жумладан,  инвестициялар  билан  боғлиқ  масалаларни  мунтазам
             вестицияларнинг  (асосий  капиталга)  тақсимоти  нотекис  бўлган  (тақ-                          қайта идрок этишни талаб этади. Зеро, инвестицион жараённи ифода-
                                                                                                              лашда қўлланилаётган атамаларни тушунишда ягона фикрнинг йўқлиги
             симланган). 2000 йилда ҳудудлар иқтисодиётига йўналтирилган инвес-                               ҳамда баъзи ўхшаш тушунчаларни бир хил деб қараш услубий жиҳатдан
             тицияларнинг қиймати ва уларнинг улушига эътибор қаратадиган бўл-                                қарама-қаршиликларга, маълум мураккабликларга олиб келади. шу са-
             сак, ўртача республика кўрсаткичидан Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Тош-                              бабдан ҳам, амалиётда «инвестицион кўлам» тушунчаси кўпинча «инвес-
             кент  ва  Фарғона  вилоятларининг  улуши  юқори  бўлгани  ҳолда,  қолган                         тицион имконият» тушунчасининг синоними сифатида талқин этилади.
             барча ҳудудларнинг улуши ўртачадан паст бўлган. Энг паст кўрсаткич                               Бизнинг фикримизча эса, «инвестицион имконият» ва «инвестицион кў-
             Сирдарё вилоятига тўғри келади (2,3 фоиз). Бозор муносабатларининг                               лам» тушунчалари инвестицион жараённинг турли таркибий қисмларини
             чуқурлашуви  ва  иқтисодиётни  модернизация  қилиш  бўйича  амалга                               англатади.
             оширилган чора-тадбирлар, қабул қилинган миллий дастурлар туфайли                                   Албатта, инвестицион имконият ҳам, инвестицион кўлам ҳам ин-
             2005 йилда Тошкент шаҳрининг умумреспублика кўрсаткичидаги улуши                                 вестицион жараённинг зарурий параметрларидир. Мазкур иқтисодий
             3 фоизлик пунктга кўтарилган бўлса, Сирдарё, наманган, Фарғона вило-                             категориялар  ягона  тизим  сифатида  қабул  қилингани  билан,  мустақил
             ятларида пасайиш кузатилган.                                                                     таркибий қисмлардан иборат. Берилган категорияларнинг фарқли хусуси-
                                                                                                              ятларини топиш ҳамда «инвестицион кўлам» тушунчасининг иқтисодий
                                                                                                              моҳиятини аниқлаш учун «инвестицион имконият» категориясини ҳам
                                                                                                              кўриб чиқиш лозим.
                                                                                                                 «инвестицион  имконият»  ва  «инвестицион  кўлам»  аталмиш  иқти-
                                                                                                              содий  категорияларни  бир-биридан  фарқлашни  мазкур  категориялар-
                                                                                                              нинг иқтисодий ҳусусиятларини назарий таҳлил қилиш услуби асосида
                                                                                                              амалга ошириш мумкин. Бу услубда иқтисодий категориянинг моҳияти
                                                                                                              қуйидаги жиҳатлар орқали очиб берилади: категориянинг иқтисодий маз-


                                                    2
   47   48   49   50   51   52   53   54   55   56   57