Page 59 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 59

Эскидан суғориладиган оч тусли бўз тупроқларда йирик чанг
            заррачалари  (0,05-0,01  мм)  миқдори  39,3-69,9%  оралиғида  кенг

            миқдорларда тебраниб туради, йирик ва ўрта қум заррачалари эса
            кам  миқдорни  (0,1-3,2%)  ни  ташкил  қилади.  Ушбу  тупроқлар
            механик  таркибида  ил  заррачалари  миқдори  ҳам  камлиги    (5,4-

            16,8%) билан характерланади.
                   Сурхондарё вилоятида кенг тарқалган суғориладиган типик бўз
            тупроқларининг механик таркибида йирик чанг (31,0) ва майда қум

            заррачалари  (21,8%)  кўплиги,  ўрта  қум  (3,7)  ва  ил  (8,3)
            заррачаларининг камлиги билан тавсифланади. Ўрганилган ҳудудда
            тарқалган суғориладиган типик бўз тупроқлар орасида ўрта қумоқли
            турлари  кўпроқ  учрайди,  баъзи  ҳолларда  енгил  ва  оғир

            қумоқлиларини ҳам кузатиш мумкин.
                   Тадқиқот  натижаларига  кўра,  Сурхондарё  воҳаси  чўл
            минтақаси  тупроқларининг  механик  таркиби  уларнинг  генезиси,

            тупроқ  ҳосил  қилувчи  она  жинсларига  боғлиқ  равишда  турли  –
            туман бўлиб, асосан, ўрта қумоқли бўлиб, баъзан лойли, оғир, енгил
            қумоқ,  қумлоқ  ва  қумли  қатламлар  ҳам  учрайди.  Тадқиқот
            объектининг  чўл  минтақаси  тупроқлари  литологик  профилининг

            кескин қатламлилиги билан фарқланади (10, 11-расм).
                   Ҳудуднинг чўл минтақасида тарқалган тақир-ўтлоқи, ўтлоқи,
            тақирсимон - ўтлоқи, сур - қўнғир, ботқоқ-ўтлоқи тупроқлари учун

            уларнинг механик таркибида йирик чанг (0,05-0,01 мм) ва майда қум
            заррачаларининг                (0,1-0,05мм)           кўплиги            характерлидир.
            Суғориладиган            тақир-ўтлоқи          тупроқларда           заррачалар         кенг

            миқдорларда ўзгариб туради: масалан, йирик қум (>0,25мм) 0,1 дан
            13,2% гача; ўрта қум (0,25-0,1) 0,1 дан 38,3% гача; майда қум (0,1-
            0,05) 5,3 дан 58,4% гача; йирик чанг (0,05-0,01) 8,6 дан 46,1% гача;

            ўрта чанг (0,01-0,005) 5,0 дан 20,5% гача; майда чанг (0,005-0,001)
            1,8 дан 29,0%. Бундай хилма-хиллик ил (<0,001) заррачалари учун
            ҳам характерлидир. Ушбу тупроқларда физик лой миқдори (<0,01
            мм) 6,4 -77,4 % оралиғида тебраниб туради.

                   Чўл минтақасининг тупроқлари механик таркибининг ўзига хос
            жиҳатларидан  бири  шундаки,  уларнинг  юқори  қатламларида
            бирмунча миқдорда майда қум заррачалари (0,1-0,05 мм) иштирок

            этади, бу эса бир метрли қатламда ўрта ва майда чанг заррачалар
            йиғиндисини ошишига сабаб бўлади.




                                                          55
   54   55   56   57   58   59   60   61   62   63   64