Page 56 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 56

тоғ  жигарранг  типик  тупроқларда  эса  37,9-51,1%  оралиғида
            тебраниб туради.

                   Олинган  маълумотларга  кўра,  ўрганилган  тоғ  жигарранг
            тупроқлар  профилининг  ўрта  қисмида  ил  фракциясининг  (<0,001
            мм)  ошиши  кузатилади,  ушбу  заррачалар  «ички  тупроқ

            метаморфизми» ёки лойланиш натижасида жойида тўпланади [3.54;
            459-б.].
                   Қолаверса,  тоғ  жигарранг  тупроқларининг  механик  таркиби

            ҳам эрозияланиш даражаси, қиялик  экспозицияси,  тупроқ  типи ва
            типчаларига  боғлиқ  равишда  ўзгариши  кузатилади.  Эрозияланиш
            даражаси  ортгани  сайин  тупроқларнинг  механик  таркибининг
            енгиллашиши кузатилади.

                   Таҳлил  натижаларига  кўра,  бўз  тупроқлар  минтақасининг
            суғориладиган  бўз-ўтлоқи  тупроқлар  механик  таркибига  кўра,
            асосан,  енгил  ва  ўрта  қумоқ  бўлиб,  аллювиал  ва  лёссимон

            ётқизиқларда  шаклланганлиги  боис  қумлоқли  ва  лойли  қатламлар
            ҳам учрайди. Бўз-ўтлоқи тупроқларнинг механик таркибида йирик
            чанг  заррачаси  (0,05-0,01  мм)  39-63  %  ни  ташкил  қилади.  Айрим
            қатламларда майда чанг заррачаларига (14-32 % гача) нисбатан қум

            заррачалари  миқдори  (39-41  %  гача)  бирмунча  юқорилиги
            кузатилади.  Бу  ерда  ил  заррачаси  кам  миқдорни  (6-19%)  ташкил
            этади (9-расм).

                   Суғориладиган ўтлоқи ва бўз-ўтлоқи тупроқларнинг механик
            таркибида ўрта ва майда чанг заррачалари миқдорининг юқорилиги
            кузатилади  ва  бу  кўрсаткич    32-49  %  ни  ташкил  этади.  Ушбу

            тупроқларда қум заррачалар миқдори 0,2-12 % оралиғида ўзгариб
            туради. Қум заррачаларининг катта қисмини майда қум заррачалари
            (3-11%)  ташкил  қилади.  Ил  заррачалари  миқдори  10-26%  гача

            ўзгариб туради.
                    Бўз тупроқлар минтақасида ўтлоқи ва бўз-ўтлоқи тупроқлардан
            ташқари  ботқоқ-ўтлоқи  тупроқлар  ҳам  кенг  тарқалган.  Ушбу
            тупроқларнинг  механик  таркиби,  асосан,  оғир  қумоқдан  иборат

            бўлиб,  бироқ  профил  бўйлаб  механик  таркиб  енгил  қумоқлардан
            енгил лойгача ўзгариб туради.
                    Эскидан  суғориладиган  оч  тусли  бўз  тупроқлар  механик

            таркибига кўра, ўрта ва оғир  қумоқлардан иборат бўлиб, механик
            таркибида йирик чанг заррачалари миқдори кўплиги кузатилди.



                                                          53
   51   52   53   54   55   56   57   58   59   60   61