Page 52 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 52

Бу  тупроқларда  гумусли  қатламлар  яхши  ифодаланган.
               Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар суғориш сувлари билан келган ва

               сувда эрувчан тузларни далаларга йиллар давомида доимий кириб
               туриши  туфайли  турли  даражада  шўрланган  бўлиб,  шўрланмаган
               тупроқлар билан бирга, кучсиз ва ўртача шўрланган даражалари ҳам

               учрайди. Мазкур тупроқларнинг шўрланишига ер ости сувларининг
               минераллашганлиги таъсир кўрсатади.
                      Қумли  чўл  тупроқлари  вилоятнинг  жанубий-шарқий

               қисмидаги ўсимликлар билан мустаҳкамланган қумли массивларда
               шаклланган.  Бу  тупроқларнинг  кесма  профилидаги  генетик
               горизонтлари  кучсиз  табақалашган.  Механик  таркиби  қумлоқли,
               қуйида  қум  ва  енгил  қумоқлар  тўшалган.  Сизот  сувлари  5  м  дан

               пастда жойлашган.
                      Қумли-чўл  тупроқларини  суғорма  деҳқончилик  мақсадида
               ўзлаштирилганидан  кейин  улар  барча  генетик  белгиларини

               йўқотади.  Бу  тупроқлар  ўзлаштирилгандан  кейин  уларнинг
               профилида морфологик ўзгаришлар сезилади ва улар қумлоқ-қумли
               механик таркибли бошқа чўл тупроқларига ўхшаб кетади. Қумли чўл
               тупроқлари  суғориш  таъсирида  чўл-ўтлоқи  тупроқларига  айланиб

               боради.  Доимий  суғориш  таъсирида  сизот  сувлари  сатҳининг  2-3
               метргача  кўтарилиши,  қумли-чўл  тупроқларнинг  гидрогеологик
               шароитларининг  ўзгаришига  ва  уларнинг  чўл-ўтлоқи  тупроқларга

               айланишига олиб келади. Қумли-чўл тупроқлар гумусга камбағал ва
               турли даражада шўрланиш жараёнларига учраган.
                      Шундай  қилиб,  ўрганилган  ҳудуднинг  тупроқ  пайдо  бўлиш

               шароитларининг ўзига хос регионал хусусиятлари бу ерда тарқалган
               тупроқларнинг  морфологик  белгиларида  ҳам  акс  этади.  Бироқ,
               деградация  (эрозия  ва  шўрланиш)  жараёнлари  оқибатида  асрлар

               давомида  шаклланган  тупроқ  қоплами  қисқа  вақт  ичида  ўзининг
               кўпгина экологик-генетик функцияларини ўзгаришига, энг асосийси
               ишлаб чиқариш кучини йўқотишига олиб келади.










                                                             50
   47   48   49   50   51   52   53   54   55   56   57