Page 53 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 53
3.2-§ Тупроқларнинг механик таркиби
Тупроқларни ривожланиши, генетик қатламларини
шаклланиши ва такомиллашишида, энг аввало нураган тоғ жинслари
майда заррачаларининг роли катта. Механик таркиб тупроқнинг энг
муҳим фундаментал хоссалари ва унумдорлигини белгиловчи
асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб, биринчи навбатда унинг
агрономик аҳамияти каттадир.
Олинган маълумотларга кўра,тадқиқот ҳудудида тарқалган
тупроқлар кўп қатламлиги билан биргаликда механик таркибининг
ҳам турли-туманлиги кузатилади.
Бизга маълумки, тоғли ҳудуд тупроқларининг механик таркиби
тўғрисидаги маълумотларни билиш алоҳида аҳамиятга эга. Негаки
бу ҳудудларда рельеф шароити ноқулайлиги оқибатида сув
эрозиясини кенг тарқалишига олиб келади.
Ўрганилган тўқ тусли бўз ва тоғ жигарранг тупроқлар турли
шаклланиш шароити ва эрозияланиш даражасига кўра механик
таркибига кўра бир хил эмас, асосан ўрта ва оғир қумоқлардан,
камдан-кам ҳолларда енгил қумоқлардан ташкил топган (8-расм).
Масалан, ҳудуднинг сувайирғич қисмида тарқалган тупроқларнинг
механик таркиби деярли ўзгармаган, қияликнинг ювилган
тупроқларида, айниқса устки қатламида физик лой миқдорини
бирмунча камайиши, ювилиб тўпланган тупроқларда эса ошиши
кузатилади. Шунингдек, эрозия жараёнлари натижасида шимолий
қиялик тупроқларини механик таркибини жанубий қиялик
тупроқларига нисбатан оғирлашиши кузатилади.
Тўқ тусли бўз тупроқлар она жинсига боғлиқ равишда механик
таркибига кўра асосан, енгил ва ўрта қумоқлардан иборат бўлиб,
тупроқ профилида қумлоқли ва ёпишқоқ қумли қатламлар ҳам
учрайди. Лёссимон жинсларда шаклланган тўқ тусли бўз тупроқлар
таркибида йирик чанг заррачалари устунлик қилса, учламчи қизғиш
тусли неоген ётқизиқларда шаклланган тўқ тусли бўз тупроқларда
эса майда қум заррачалари устунлик қилади. Ўрганилган тоғ
жигарранг тупроқлар механик таркибига кўра, асосан оғир
қумоқлардан ташкил топган. Тоғ жигарранг тупроқларнинг механик
таркибида йирик чанг (0,05-0,01 мм) заррачалари устунлик қилади,
қум заррачалари, айниқса йирик қум кам миқдорни ташкил этади.
Йирик чанг заррачалари миқдори тоғ жигарранг карбонатли
тупроқларда 35,9-40,8,
51

