Page 50 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 50

сатҳи кўтарилиши натижасида ўтлоқи тупроқлар йиллар давомида
               шаклланган.  Механик  таркибига  кўра  суғориладиган  ўтлоқи

               тупроқлар оғир, ўрта ва енгил қумоқли бўлиб, қумли ва қумлоқли
               қатламлар ҳам учрайди.
                      Шундай  қилиб,  ўтлоқи  ва  ботқоқ-ўтлоқи  тупроқлар  учун

               қуйидаги морфологик белгилар: устки қатламнинг кулранг ёки тўқ
               кулранг  тусда  бўлиши,  зичлигининг  юқорилиги,  структурасининг
               яхши  ифодаланмаганлиги,    карбонатли  ёки  гипсли  қатламларнинг

               учрамаслиги,  агроирригацион  қатламнинг  мавжудлиги,  тупроқ
               кесмасининг қуйи қатламларида қизғиш (зангсимон) - сарғиш доғлар
               ва темирли-карбонатли конкрецияларнинг учраши характерлидир.

                      3.1.3-§ Чўл минтақасининг суғориладиган тупроқлари

                      Тадқиқот  ҳудудининг  чўл  минтақасида  суғориладиган  ярим
               гидроморф ва гидроморф тупроқлардан тақир-ўтлоқи, ўтлоқи-тақир,
               тақирсимон-ўтлоқи,  ўтлоқи,  сур-қўнғир,  чўл-ўтлоқи  ва  ўтлоқи

               қумли чўл тупроқлари кенг тарқалган.
                      Суғориладиган  тақир-ўтлоқи  тупроқлар  Сурхондарё  ва
               Шерободдарёларнинг қайир усти террасалари ҳамда ёйилмаларида,
               Қизириқ  дашти  тоғ  ости  текисликларида  суғориладиган  тақир-

               ўтлоқи  тупроқлар  тарқалган  бўлиб,  улар  механик  таркибига  кўра
               оғир  ва  ўрта,  баъзан  енгил  қумоқлидир.  Бу  тупроқлар  турли
               даражада  шўрланган  бўлиб,  сизот  сувлари  сатҳи  ўртача  2,5-3,5

               метрда жойлашган (7-расм).
                      Суғориладиган  тақир-ўтлоқи  тупроқлар  аввал  қўриқ  тақир
               тупроқлар бўлган ва ўзлаштирилиши натижасида  ер ости сувлари

               сатҳининг кўтарилиши сабабли улар ярим гидроморф тупроқларга
               айланган.  Тупроқ  профилининг  қуйи  қисмларида  тўқ-кўкимтир,
               кулранг  ва  занг  доғлари  кўплаб  учрайди  ва  бу  тупроқларда

               гидроморфизм  жараёни  жадал  давом  этаётганидан  дарак  беради.
               Янги гидроморфизм белгиларини ўзида намоён этиш билан бирга,
               тупроқларда  аввалги  автоморф  тупроқ  белгилари  ҳам  сақланган,
               яъни  карбонатлар  миқдорини  ҳайдалма  қатламида  9-11  %  бўлиб,

               қуйи қатлам томон секин аста камайиб бориши, тўқ рангни сақлаб
               туриши кабилар шулар жумласидандир.










                                                             48
   45   46   47   48   49   50   51   52   53   54   55