Page 45 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 45

тупроқ ҳосил қилувчи она жинслари туб жинсларнинг делювий, лёсс
            ва лёссимон қумоқлардан иборат.









































                                 а                                                                б
            4-расм. Лёссимон (а) ва учламчи (б) ётқизиқларда шаклланган тўқ тусли
                             бўз тупроқлар профилининг умумий кўриниши


                    Тоғ жигарранг тупроқлар Ўзбекистоннинг паст ва ўрта баланд
            тоғ  минтақалари  денгиз  сатҳидан  1200  дан  3000  м  баландликда
            тарқалган.  Ушбу  тупроқлар  юқори  гумуслилиги,  донсимон

            структурасининг яхши ифодаланганлиги ва карбонатли яралмаларни
            қуйи қатламларда тўпланиши билан тавсифланади. Шунингдек, тоғ
            жигарранг  тупроқлари  кесимининг  ўрта  қисмида  гилланишнинг
            яққол ифодаланиши характерлидир.

                    Тоғ жигарранг тупроқларининг яна бир хусусиятларидан бири
            – уларнинг минерал қисмининг карбонатлилигидир. Карбонатланиш
            даражаси  ва  карбонатларни  ётиш  чуқурлиги  тупроқларни

            шаклланиш  босқичига  боғлиқ  бўлади.  Тадқиқотлар  давомида  тоғ
            жигарранг  тупроқларнинг  қуйидаги  типчалари  ўрганилди:  тоғ
            жигарранг карбонатли ва тоғ жигарранг типик тупроқлар.







                                                          43
   40   41   42   43   44   45   46   47   48   49   50