Page 44 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 44

  Рангининг тўқ кулранг тусдалиги;

                     Гумусли қатламнинг ранги тўқ рангда бўлиши;
                     Донадор-кесаксимон  структурага  эгалиги,  чуқурлик  бўйлаб
                      кесаксимон - чангсимон;

                     Карбонатли  қатламнинг чуқурроқ жойлашиши;
                      Тўқ  тусли  бўз  тупроқларнинг  морфологик  кўрсаткичлари

               эрозияланиш  даражаси  ва  қиялик  экспозициясига  кўра  турлича
               бўлиши кузатилади. Ювилмаган тўқ тусли бўз тупроқларнинг устки
               қатламида    гумус  миқдори  1,41  %  ни  ташкил  этади,  қуйи  қатлам
               томон  аста-секин  камайиб  боради.  Гумусли  қатлам  А+В 1+В2

               қалинлиги  68  смни  ташкил  этади.  Механик  таркибига  кўра,  тўқ
               тусли  бўз  тупроқлар  ўрта  ва  оғир  қумоқлардан  иборат.
               Карбонатларнинг бошланиш чегараси 50 см ни ташкил этиб, улар

               псевдомицелий ва оқ кўзанак кўринишида намоён бўлади. Ювилган
               тупроқларнинг эрозия натижасида устки қатламини ювилиб кетиши
               туфайли карбонатли қатлам юзага яқинлашганлиги кузатилади (4-
               расм).

                      Турли  қияликда  шаклланган  тупроқлар  гумусланганлиги  ва
               тупроқ  профили  бўйлаб  карбонатларнинг  тақсимланиши  бўйича
               бир-биридан  фарқланади.  Шимолий  экспозиция  қияликлари

               жанубий қияликларга нисбатан рельеф шароитларининг бирмунча
               юмшоқлиги,  кам  тошлоқлилиги,  ўсимлик  қопламининг  яхши
               ривожланганлиги,  эрозия  жараёнларига  кам  учраганлиги  билан

               фарқланади.
                      Учламчи  қизғиш  тусли  неоген  ётқизиқларда  шаклланган  тўқ
               тусли  бўз  тупроқлар  морфологик  хусусиятларига  кўра  профили

               бўйлаб  тупроқ  ранги  қизғиш  тусдалиги,  механик  таркибининг
               енгиллиги  билан  лёсс  ётқизиқларда  шаклланган  тўқ  тусли  бўз
               тупроқлардан  тубдан  фарқ  қилади.  Ушбу  тупроқларда  гумусли
               қатлам (А+В1+В2) жуда қисқа бўлиб, рельеф элементлари бўйича 44

               -  51  смни  ташкил  этади,  карбонатлар  ва  гипс  кристаллари
               қатламнинг юқори чегаралариданоқ бошланиши билан фарқланади
               (4-расм).

                      Тоғ жигарранг тупроқлар. Тоғ жигарранг тупроқлари, асосан,
               қияликнинг турли нишаблигида, турли экспозициясида ва қолаверса
               рельефнинг турли шаклларида шаклланиши, тоғ минтақаси учун хос
               бўлган  тупроқ  ҳосил  қилувчи  она  жинсларни  тез-тез  алмашиниб

               туриши  тупроқларнинг  турли-туманлигини  таъминлайди.  Асосий


                                                             42
   39   40   41   42   43   44   45   46   47   48   49