Page 43 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 43

3-Боб. ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИНГ ДИАГНОСТИК

                       КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА УЛАРГА ДЕГРАДАЦИЯ
                                  ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ
                       3.1-§ Тупроқларнинг морфогенетик хусусиятлари

                   Маълумки, тупроқнинг морфологик белгилари – бу тупроқнинг

            ташқи  белгиларининг  йиғиндиси  бўлиб,  тупроқ  шаклланиши
            жараёнининг натижаси ҳисобланади ва шунинг учун ҳам тупроқнинг
            келиб  чиқишини  (генезисини),  унинг  ривожланиш  тарихини,

            физикавий           ва     кимёвий         хоссаларини           ифодалайди.           Зеро,
            Н.М.Сибирцев  таъкидлаганидек:  “Далада  кесма  солишда,  уни
            тавсифлашда ва намуналар олишда қўйилган хатони ҳеч қандай энг
            аниқ ва мураккаб таҳлиллар билан ҳам тўғрилаш мумкин эмас”.

                   Шу  боис,  тадқиқотларимиз  давомида  ўрганилган  ҳудуд
            тупроқлари  профилининг  тузилиши,  генетик  қатламларнинг
            ифодаланиши ва  ҳар бир тупроқ  типлари  учун характерли бўлган

            морфологик  белгиларига  алоҳида  эътибор  бердик.  Ўрганилган
            тупроқларнинг  морфологик  кўрсаткичларини  ўрганиш  тупроқ
            қопламининг  структураси  ҳудуднинг  геологик-геоморфологик
            тузилиши,  тупроқ  ҳосил  қилувчи  она  жинсларнинг  хусусияти,

            ўсимлик         дунёси        ва     тупроқларнинг            географик          тарқалиш
            қонуниятларига чамбарчас боғлиқлигини  кўрсатди. Бу омилларнинг

            барчаси  бу  ерда  тупроқларнинг  турли  хил  генетик  гуруҳларини
            шаклланишига имкон беради.

                      3.1.1-§ Тоғ олди ва ўрта тоғ минтақаси тупроқлари


                    Тўқ тусли бўз тупроқлар бўз тупроқлар минтақасининг юқори
            қисмини эгаллаган бўлиб, асосан, тоғ олди, паст тоғ ёнбағирларида

            ва  тоғ  этаги  пролювиал  текисликларда  тарқалган.  Тўқ  тусли  бўз
            тупроқларнинг  тарқалиш  чегараси  Бойсун  тоғ  тизмасида  700  дан
            900-1200  м  гача,  баъзан  1500-1800  м  гача  етади.  Тупроқ  ҳосил
            қилувчи  жинслари  бўлиб  лёссимон  қумоқлар,  баъзи  жойларда

            чўкинди жинсларнинг пролювиал ва делювиал ётқизиқлари бўлиб
            хизмат  қилади.  Тўқ  тусли  бўз  тупроқлар  типик  бўз  тупроқларга
            нисбатан анча намланган шароитда шаклланади.

                   Тўқ тусли бўз тупроқлар учун қуйидаги морфологик белгилар
            характерлидир:

                                                          41
   38   39   40   41   42   43   44   45   46   47   48