Page 41 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 41

2.3-§ Тадқиқот услублари
                   Сурхон-Шеробод  водийси  тупроқ  қопламини  ўрганишда

            профил-генетик,              қиёсий-географик               ва       камерал-аналитик
            усулларидан фойдаланилди.
                    Изланишлар  давомида  тадқиқот  ҳудуди  тупроқлари  типи  ва

            типчаларининг  эрозияланиш,  шўрланиш  даражаси  ҳамда  суғориш
            давомийлигини              ҳисобга        олган        ҳолда        танланган         калит
            хўжаликлардан  70  та  асосий  тупроқ  кесмалари  солиниб,  генетик

            қатламларга  ажратилди  ва  дала  шароитида  уларнинг  морфологик
            белгилари          ўрганилди.         Тупроқнинг           агрокимёвий,          кимёвий,
            агрофизикавий хоссаларини лаборатория шароитида таҳлил қилиш
            учун  генетик  қатламлардан  намуналар  олинди.  Биологик  фаоллик

            учун 0-15, 15-30, 30-50 ва 50-70 см чуқурликлардан йил мавсумлари
            (баҳор,  ёз,  куз)  бўйича  алоҳида  стерилланган  бюксларда  тупроқ
            намуналари олинди.

                    Тупроқнинг  агрокимё  ва  кимёвий  хоссаларидан  гумус  –
            И.В.Тюрин  усулида;  умумий  азот  –  Къельдал  усулида;  умумий
            фосфор ва калий – бир намунада Мещеряков усулида; ҳаракатчан

            Р2О5 ва алмашинувчи калий К2О Мачигин-Протасов усулида; СО4
            гипс  –  0,1н  Сл  сўрими  орқали;  СО2  карбонатлар  –  ацидиметрик
            усулида; тузлар миқдори – сувли сўрим орқали;
                    Тупроқнинг  агрофизикавий  хоссаларидан:  тупроқнинг  ҳажм

            оғирлиги  –  цилиндр  ёрдамида;  солиштирма  оғирлик  –  пикнометр
            ёрдамида;  умумий  ғоваклик  ҳисоблаш  йўли  билан;  тупроқнинг
            механик  таркиби  –  натрий  гексаметафосфат  диспергатори  билан

            ишлов бериш орқали аниқланди.
                    Микроорганизмларнинг физиологик гуруҳлари миқдори турли
            озиқа  муҳитларида  экиш  орқали:  аммонификаторлар  –  гўшт-

            пептонли агар (ГПА) озиқа муҳитида, актиномицетлар  – крахмал-
            аммиакли агар (КАА) озиқа муҳитида, микроскопик замбуруғлар –
            Чапек  озиқа  муҳитида,  азотфиксаторлар  –  суюқ  Эшби  озиқа
            муҳитида, нитрификаторлар – суюқ Виноградский озиқа муҳитида,

            аэроб целлюлоза парчаловчи микроорганизмлар – суюқ Гетчинсон-
            Клейтон  озиқа  муҳитида,  мой  кислотали  бактериялар  –  суюқ
            Рушман  озиқа  муҳитида  аниқланди.  Суюқ  озиқа  муҳитидаги

            микроорганизмлар  миқдорини  ҳисоблаш  Мак-Креди  жадвали
            асосида олиб борилди.
                    Тадқиқотлар          давомида         гидролаза         ва     оксидоредуктаза
            гуруҳларига           мансуб         пероксидаза           ва      полифенолоксидаза

                                                          39
   36   37   38   39   40   41   42   43   44   45   46