Page 42 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 42
ферментлари – А.Ш.Галстян усулида; каталаза ферменти –
газометрик усулда Круглова ва Пароменская бўйича; уреаза
ферменти – Ҳофманн усулида, фосфатаза ферменти –колориметрик
усулда А.Ш.Галстян бўйича аниқланди.
Тупроқнинг СО2 нафас олиш хусусияти - Штатнова усули
О.И.Колешко модификацияси бўйича аниқланди.
Тупроқларнинг ТЭБҲИК қийматини ҳисоблаш К.Ш.Казеев ва
бошқаларнинг «Тупроқнинг биологик диагностикаси ва
индикацияси: тадқиқотлар методологияси ва усуллари» қўлланмаси
бўйича қуйидаги формулалар асосида амалга оширилди:
Ўрганилган тупроқларнинг агрокимёвий, агрофизикавий
хоссалари ва биологик фаоллиги ўртасидаги коррелятив
боғлиқликлар Статграпҳиcс Cентуре ХВИИ дастури орқали
аниқланди.
Маълумотларни статистик қайта ишлаш жараёни Ирристат
дастурининг Балансед АНОВА (БАОВ) пакети орқали амалга
оширилди. Турли картографик моделларни яратишда АрcГИС
дастурининг ИДW интерполяция усулидан фойдаланилди.
Таҳлиллар тупроқшунослик ва тупроқ биологияси соҳасида
умумқабул қилинган услублар бўйича Аринушкинанинг
«Тупроқнинг кимёвий таҳлиллари бўйича қўлланмаси»,
микроорганизмларнинг физиологик гуруҳлари миқдори
Звягинцевнинг «Тупроқ микробиологияси ва биокимёси усуллари»,
ферментлар фаоллиги Хазиевнинг «Тупроқ энзимологияси
усуллари», тупроқларнинг ТЭБҲИК қийматини ҳисоблаш
К.Ш.Казеев ва бошқаларнинг «Тупроқнинг биологик диагностикаси
ва индикацияси: тадқиқотлар методологияси ва усуллари»
қўлланмалари бўйича бажарилди.
40

