Page 46 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 46

Тупроқлар  типчаларга  ажратишда  тупроқ  профилининг
               карбонатлардан  ювилганлиги,  гумусли  қатлам  қалинлиги,  денгиз

               сатҳидан тарқалиш баландлиги ва бошқалар критерий қилиб олинди.
                      Тоғ  жигарранг  карбонатли  тупроқлар  тоғ  жигарранг
               тупроқлар минтақасининг қуйи қисмида денгиз сатҳидан 1200-1800

               м  баландликда  тарқалган  бўлиб,  асосан,  рельефнинг  паст  тоғли
               қисмларида  шаклланган.  Улар  сийрак  дарахтзорлар,  ғалласимон-
               ўтсимон  ўсимликлар  ва  сийрак  арча  ўрмонзорлар  минтақаларида

               учрайди. Тупроқ ҳосил қилувчи она жинслари лёссимон қумоқлар,
               оҳактош ва сланецли элювий, делювийлардан иборат.
                      Тоғ жигарранг карбонатли  тупроқлари қуйидаги  морфологик
               белгилари билан ажралиб туради (5-расм):

                        тўқ кулранг-жигарранг товланувчи гумусли қатлами бошқа
               жигарранг тупроқларга қараганда бирмунча қисқалиги;

                        баъзан  тупроқ  профилида  она  жинсга  нисбатан  механик
               таркиби оғирлашган ва зичроқ кучсиз лойланган қатлам кузатилади.
                        гумусли  қатлам  донадор  ғовак  структурага  эга  бўлиб,

               кесманинг  қуйи  қатламлари  томон  ёнғоқсимон  кесакчали,
               чангсимон  структурага  ўзгаради.  Агрегатли  бўлакчалар  сувга
               чидамсиз.  Бунинг  сабаби  улар  чиринди  моддаси  билан  кам

               тўйинганлигидир.
                       тупроқ  профилида  карбонатли  қатлам  яққол  ифодаланади,
               карбонатли  яралмалар  тупроқ  профилининг  30  смдан  бошлаб  оқ

               кўзанак ва моғорсимон, конкреция кўринишида учрайди.
                      Умуман олганда, ушбу тупроқлар учун кулранг, тўқ  кулранг
               жигарранг  товланувчи  яхши  шаклланган  гумусли-аккумулятив

               қатлам,  бутун  профилнинг  кучли  зичланганлиги  ва  карбонатли
               қатламнинг  яққол  ифодаланиши  характерлидир.  Жанубий  қиялик
               тупроқларида карбонатлар юза қатламлардан кўз ташланади, қуйи
               қатламлар томон 14,52 - 18,00 % гача ошиши кузатилади.

                      Тоғ жигарранг типик тупроқлар тоғ жигарранг карбонатли
               тупроқланинг  юқори  қисмида  денгиз  сатҳидан  1800-2100  м
               баландликда  тарқалган.  Тоғ  жигарранг  типик  тупроқлар  ўр-қирли

               қияликларда  шаклланганлиги  боис  эрозия  жараёнлари  кучли
               ривожланган.
                      Тоғ  жигарранг  типик  тупроқлар  учун  характерли  бўлган
               морфологик хусусиятларини қуйида келтириб ўтамиз (5-расм):





                                                             44
   41   42   43   44   45   46   47   48   49   50   51