Page 51 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 51

7-расм. Тақир-ўтлоқи тупроқлар профилининг умумий кўриниши
                                                     (26-кесма)

                   Суғориладиган  ўтлоқи  тупроқлар  чўл  минтақасида  учраб,

            улар тоғ ости текисликларининг қуйи қисми ва конус ёйилмалари
            ҳамда дарё террасаларининг юқориги қисмида, грунт сувларининг
            табиий  оқимлари  таъминланмаган  ерларда  тарқалган.  Бу  ерларда

            ўтлоқи  тупроқлар  грунт  сувларининг  саз-ирригацион  режимида
            шаклланган.  Қуйи  дарё  террасаларидаги  ўтлоқи  тупроқларнинг
            шаклланиши  аллювиал-ирригацион  намланиш  режимида  ҳосил
            бўлган ва грунт сувлари 1,5-2,5 м чуқурликда жойлашган.

                   Механик  таркибига  кўра,  тупроқлар  турлича  –  оғир
            қумоқлардан  енгил  қумоқларгача  ўзгариб  туриши  кузатилади.
            Шерободдарё  конус  ёйилмаси  ва  Сурхондарёнинг  ИИИ-чи

            террасаси тупроқлари чўл минтақаси ҳудудларида энг оғир механик
            таркиблари  билан  ажралиб  туради.  Эскидан  суғориладиган
            тупроқларда  ўртача  қалинликдаги  агроирригацион  қатламлар

            шаклланган.  Пастки  қатламларда,  баъзан  глейланиш  белгилари
            кузатилади.




                                                          49
   46   47   48   49   50   51   52   53   54   55   56