Page 48 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 48

ва  қиялик  экспозициясига  боғлиқ  ҳолда  ҳам  ўзгаради.  Қиялик
               тупроқларида  сувайирғич  тупроқларига  нисбатан  гумусли  қатлам

               қалинлиги  камайган,  карбонатларни  тўпланиш  чегараси  юзага
               яқинлашган,  механик  таркиби  енгиллашган  ва  зичлиги  ортган.
               Шлейф  тупроқлари  сувайирғич,  айниқса  қиялик  тупроқларига

               нисбатан  кучли  ўзгаришларга  учраган.  Бу  ерда  юқори  даражада
               гумусни  тўпланиши,  карбонатларни  бошланиш  чегарасини
               пасайиши ва тупроқ намлигини ошиши кузатилади.


                        3.1.2-§ Бўз тупроқлар минтақасининг суғориладиган

                                                     тупроқлари
                      Бўз  тупроқлар  ўрганилган  ҳудуднинг  энг  кўп  майдонларини
               эгаллаган тупроқлардан ҳисобланади. Бўз тупроқлар минтақасининг
               қуйи  чегараси  бу  ерда  денгиз  сатҳидан  –  350-500  м  баландликда

               бўлса,  юқори  чегараси  –  800-1000  м  баландликни  ташкил  этади.
               Сурхон-Шеробод  водийсининг  юқори  қисми,  яъни  Сурхондарё  ва
               унинг  ирмоқлари  қўшилган  бўз  тупроқлар  минтақасида  фақат

               автоморф  тупроқлар  эмас,  балки  ярим  гидроморф  ва  гидроморф
               тупроқлар ҳам шаклланган. Жумладан, бу минтақада суғориладиган
               типик, оч тусли бўз ва улар ичида шаклланган ўтувчи  бўз-ўтлоқи,
               ботқоқ-ўтлоқи, ўтлоқи тупроқлар кенг тарқалган.

                      Суғориладиган типик бўз тупроқлар Сурхондарё воҳасининг
               юқори қисми тоғ олди ва дарё ёйилмалари ҳудудларида тарқалган.

               Суғориладиган  типик  бўз  тупроқлар  ўртача  ва  оғир  қумоқлардан,
               баъзи ҳолларда енгил қумоқлардан иборат бўлиб профилнинг қуйи
               қатламлари  томон  механик  таркиби  кам  ўзгаради.  Бу  тупроқлар
               гипслашмаган  ва  шўрланмаган,  лекин  айрим  рельефнинг  пастқам

               жойларида  кучсиз  шўрланган.  Суғориш  натижасида  типик  бўз
               тупроқларда агроирригацион қатламлар шаклланган.
                      Суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар Сурхондарё дарёси

               ҳавзасида  катта  майдонларни  эгаллайди.  Бу  тупроқлар  тоғ  олди
               (адир)  қия  текисликлари,  Хўжаипак  дарёси  ёйилмаларини  чекка
               қисмларидаги  лёссимон  ва  аллювиал-пролювиал  ётқизиқларида
               шаклланган.  Суғориладиган  оч  тусли  бўз  тупроқларни  механик

               таркиби  турлича  бўлиб,  ўрта,  енгил  қумоқдан  ва  қумлоқгача
               ўзгаради.  Бу  ҳудудларни  суғориладиган  оч  тусли  бўз  тупроқлари
               шўрланмаган.  Суғориладиган  оч  тусли  бўз  тупроқларни  ер  ости

               сувлари  чуқур  жойлашган  ерларда  автоморф  режимда,  пастқам
               ҳамда  сизот  сувлари  ер  юзасига  яқин  жойлашган  ҳудудларда

                                                             46
   43   44   45   46   47   48   49   50   51   52   53