Page 64 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 64
Тадқиқот объекти чўл минтақасининг тупроқ ҳосил бўлиш
жараёнларининг йўналиши ва шароитининг ўзгаришига боғлиқ
ҳолда қумли чўл ва чўл-ўтлоқи тупроқларнинг механик таркиби
бўйича ўзига хос характерли белгиларга эга эканлиги кузатилди.
Ушбу тупроқлар учун майда қум заррачалари ва айрим
қатламларида йирик қум заррачаларининг кўплиги хосдир. Профил
бўйлаб тупроқнинг механик таркиби аста-секин ўзгаради, оғир
қумоқдан ўрта қумоққа, енгил қумоқдан қумлоққача ёки аксинча.
Шундай қилиб, Сурхондарё воҳаси тупроқлари турли
шаклланиш шароитларига кўра механик таркибининг турли-
туманлиги билан фарқланади. Бу авваламбор, тупроқ ҳосил қилувчи
жинсларнинг генезиси билан, яъни ҳудуднинг тупроқлари аллювиал,
пролювиал-аллювиал, кўл-аллювиал, лёсс, лёссимон, аллювиал-
пролювиал, деллювиал-пролювиал ётқизиқларда шаклланганлиги,
бошқа томондан эса инсонларнинг маданий ва ирригацион фаолияти
билан боғлиқдир. Механик таркиб тупроқлардаги биологик
жараёнларга ҳам катта таъсир кўрсатади. Тупроқларнинг механик
таркибида ил ва майда чанг заррачалари миқдорининг камайиши
биологик фаолликни ҳам сусайишига олиб келади.
3.3-§ Тупроқнинг умумий физик хоссалари
Тупроқларнинг физик хоссалари – тупроқда кечадиган
жараёнларнинг йўналишини ифодалаш билан бирга уларнинг
унумдорлиги ёки деградацияга учрашининг мезони ҳисобланади.
Маълумки, тупроқнинг физик хоссаларини ўрганиш юқори
самарали ва оқилона деҳқончиликнинг илмий асосларини ишлаб
чиқишда катта аҳамиятга эгадир, чунки тупроқнинг физик хоссалари
тупроқ унумдорлиги, деградация жараёнларини ривожланиши,
биологик жараёнларнинг боришига ва қишлоқ хўжалик экинларидан
юқори ҳосил олишга катта таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон тупроқларининг физик хоссаларини ўрганишга
бағишланган тадқиқотлар Л.Т.Турсунов [2.92; 97-98], И.Турапов ва
бошқалар [2.90; 62-72-б.], С.Абдуллаев [3.1; 28-31-б.], С.Абдуллаев
ва бошқалар [2.1; 276-280-б.], Р.Қурвонтаев [2.47; 40-49-б.] ва
бошқаларнинг ишларида ёритилган. Ушбу тадқиқотларда
республиканинг турли ҳудудларининг чўл ва суғориладиган
минтақаси тупроқларининг физик-механик, сув-физик ва агрофизик
хоссалари ўрганилган. Бироқ, Сурхондарё воҳасида тарқалган
тупроқларнинг умумий физик хоссалари ва уларнинг тупроқнинг
58

