Page 68 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 68
3
суғориладиган тупроқларнинг ҳайдалма қатламига (1,27-1,38 гсм )
тўғри келишини кўрсатди.
Сурхондарё вилояти туманларида олиб борилган илмий
изланишлар натижаларига кўра ҳажм оғирлиги турли туман бўлиб,
ҳажм оғирлик Сариосиё, Қумқўрғон, Шўрчи, Шеробод туманларида
тарқалган тупроқларнинг устки қатламларининг зичлиги критик
зичликдан юқори бўлса, Узун, Денов, Жарқўрғон, Ангор, Бойсун
туманлари тупроқлари ҳайдалма қатламининг мақбул зичлиги
кузатилди. Сурхондарё вилояти суғориладиган тупроқлар
шароитида механик таркиби оғирлашган сари уларнинг зичлиги ҳам
бир мунча юқори бўлиши кузатилди.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, суғориш ва агротехник
тадбирлар таъсирида Сурхондарё вилояти суғориладиган
тупроқларининг ҳайдов ости ва ундан пастки қатламларининг ўта
зичлашиши кузатилиб, бу қатламларнинг зичлигини камайтириш
учун чуқур юмшатиш ва кўп йиллик дуккакли экинлар экиш
мақсадга мувофиқдир.
Ўрганилган тупроқлар умумий ғоваклиги суғориш даврийлиги
турлича бўлган тупроқ турлари ва генетик қатламлар бўйича кенг
миқдорларда (37-51%) ўзгаради. Бу ўзгариш тупроқ профили бўйича
ҳам кузатилади.
Айрим тупроқ турларининг генетик қатламларида умумий
ғоваклик 43-46% ни ташкил қилиб, уларнинг ғоваклиги қониқарсиз
ҳисобланади. Эскидан суғориладиган типик бўз, ўтлоқи-бўз
тупроқларнинг умумий ғоваклиги устки қатламда юқори бўлиб, бу
тупроққа ишлов бериш ва агрегатлар ҳосил бўлиши билан боғлиқ.
Чўл ҳудудининг тупроқ ҳосил бўлиш шароитлари, айниқса,
тупроқ механик таркибининг оғирлашиши, тупроқнинг шўрланиш
даражаси ва иқлим ўзгаришига боғлиқ равишда тузларнинг
тўпланиш жараёнлари чўл минтақаси тупроқларининг умумий
физикавий хоссаларида ўз аксини топади (8-жадвал).
Чўл минтақасининг эскидан суғориладиган ўтлоқи
тупроқларида энг кам солиштирма оғирлик устки қатламларга тўғри
келади ва 2,55-2,62 г/см оралиғида ўзгариб туради. Профил бўйлаб
3
3
қуйи қатламлар томон 2,70-2,74 г/см гача ошиб боради.
Суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқларда солиштирма
3
оғирлик мутаносиб равишда 2,60-2,62 ва 2,72-2,74 г/см ни ташкил
этади. Энг юқори солиштирма оғирлик чўл минтақаси тупроқлари
62

