Page 73 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 73

нисбатан  кам  миқдорда  ўзгариб  туради.  Устки  қатламларда  ушбу
            элементларнинг             тўпланиши            биологик         омилларга          боғлиқ

            ҳисобланади.
                    Изланишларнинг кўрсатишича, эрозия жараёнлари ўрганилган
            тупроқлар  кесими  бўйлаб  карбонатларни  тақсимланишига  ҳам  ўз

            таъсирини  кўрсатди.  Ўрганилган  тоғ  жигарранг  ва  тўқ  тусли  бўз
            тупроқларда  карбонатлар  миқдори  тупроқ  профили  бўйлаб  2,18-
            18,00        оралиғида          кенг        миқдорларда            тебраниб          турди.

            Карбонатларнинг  юқори  миқдори  тоғ  жигарранг  карбонатли
            тупроқларга  тўғри  келади,  тоғ  жигарранг  типик  тупроқларнинг
            устки  қатламларида  карбонатлар  кам  миқдорда  эканлиги
            кузатилади.           Тупроқлар           эрозияланиш            даражаси,          қиялик

            экспозицияси,  тупроқ  типи  ва  типчаларига  боғлиқ  ҳолда  СО2
            карбонатлар  миқдорининг  турличалиги  билан  тафовут  қилади.
            Эрозия жараёнларини намоён бўлиши  -  устки қатламни ювилиши

            натижасида  карбонатли  қатламни  юқорига  кўтарилиши,  ювилиб
            тўпланган тупроқларда эса пасайиши кузатилади.
                    Тупроқ        муҳитининг            рНини         аниқлаш         натижаларини
            кўрсатишича,  тупроқ  реакциясининг  муҳити  ўрганилган  барча

            тупроқларда тупроқ профилидаги карбонатлар миқдорига бевосита
            боғлиқ  ҳолда  ўзгаради.  Тупроқ  муҳитининг  рН  и  ювилиш
            даражасига  кўра  ҳам  фарқланишлар  намоён  бўлади.  Ювилмаган

            тупроқларнинг  юқори  қатламида  рН  7,2,  ювилиб  тўпланган
            тупроқларнинг устки қатламида 6,2 га тенг бўлса, ўртача ювилган
            тупроқларнинг қуйи карбонатли қатламларида ушбу кўрсаткич 7,8-

            7,9 гача ошади.
                   Шундай  қилиб,  тоғ  жигарранг  тупроқлар,  айниқса  тоғ
            жигарранг  карбонатли  тупроқлари  эрозион  жараёнлар  таъсирида

            органик  модда  ва  асосий  озиқа  элементлари  миқдори  бўйича
            камбағалдир ва шунинг учун ҳам унумдорликнинг паст даражасига
            эга.  Ювилмаган  тупроқлар  ювилган  тупроқлардан  генетик
            қатламларининг  яхлитлиги,  гумус,  умумий  азот  ва  озиқа

            элементларининг нисбатан юқори миқдори билан фарқланади.
                    Таҳлил  натижаларига  кўра,  бўз  тупроқлар  минтақасида
            тарқалган тупроқлар орасида эскидан суғориладиган ўтлоқи (1,89%),

            эскидан  суғориладиган  бўз-ўтлоқи  (1,52%)  ва  ботқоқ-ўтлоқи
            тупроқлар  (1,47%)  бирмунча  гумусга  бойлиги  кузатилди,  гумус
            миқдори ушбу тупроқлар профили бўйлаб аста-секин бир текисда
            камайиб боради (10-жадвал).

                                                          67
   68   69   70   71   72   73   74   75   76   77   78