Page 76 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 76

миқдори юқоридир, бу уларнинг биологик тўпланиши билан боғлиқ
               бўлиши мумкин.

                      Масалан,  эскидан  суғориладиган  бўз-ўтлоқи  (3,  12-кесмалар)
               тупроқларнинг  устки  қатламида  умумий  фосфор  миқдори  0,173  -
               0,440 % оралиғида ўзгариб туради ва бу кўрсаткич чуқурлик ошган

               сари камаяди.
                      Шунингдек,           ботқоқ-ўтлоқи           тупроқларда           ҳам      умумий
               фосфорнинг  миқдорида  юқоридаги  қонуният  кузатилади,  яъни

               профил бўйлаб органик моддалар миқдори ва тупроқнинг механик
               таркибига боғлиқ равишда ўзгаради, яъни юқори гумусли ва оғир
               механик  таркибли  қатламларга  фосфорнинг  юқори  миқдорлари
               тўғри  келса,  аксинча  кам  гумусли  ва  енгил  механик  таркибли

               қатламларда эса энг кам қийматларгача камайиши кузатилади.
                      Ўсимликларнинг фосфорли озиқланишининг асосий манбаи –
               унинг  ҳаракатчан  шаклидир.  Ўрганилган  тупроқларда  ҳаракатчан

               фосфор  миқдори  устки  қатламларда  15,33  дан  60,17  мг/кг  гача
               ўзгариб туради, унинг энг кам миқдори эскидан суғориладиган оч
               тусли  бўз  тупроқларга  (15,33  мг/кг)  тўғри  келади,  шунингдек
               суғориладиган ўтлоқи тупроқларнинг айрим кесмаларида ҳам шунга

               ўхшаш  ҳолат  кузатилди.  Ўрганилган  тупроқларнинг  устки
               қатламида  калий  элементининг  умумий  шакли  1,48-1,65  %,
               алмашинувчан  шакли  эса  118-280  мг/кг  ни  ташкил  этади.  Бўз

               тупроқлар  минтақасининг  суғориладиган  тупроқлари  карбонатлар
               миқдори         бўйича        бир-биридан          сезиларли         фарқ       қилмайди.
               Карбонатлар  миқдори  профил  бўйлаб  2,34  -  8,30  %  оралиғида

               ўзгариб туради.
                      Сурхондарё  вилояти  чўл  минтақасида  суғориладиган  тақир-
               ўтлоқи,  ўтлоқи,  ўтлоқи-ботқоқ,  сур-қўнғир,  тақирсимон  ўтлоқи,

               ўтлоқи-чўл,  ўтлоқи-тақир  ва  ўтлоқи  қумли  чўл  тупроқлари  кенг
               тарқалганлигини олдинги бўлимларда келтириб ўтгандик.
                      Тақир-ўтлоқи  тупроқлар  чўл  минтақасида  кенг  тарқалган
               бўлиб,  у  вилоятнинг  Термиз,  Музрабод,  Қизириқ,  Шеробод

               туманларида учрайди. Тақир-ўтлоқи (1, 3, 10, 12-14, 18-26 кесмалар)
               тупроқларда гумус миқдори уларнинг механик таркиби, шўрланиш
               даражаси  ва  суғориш  давомийлигига  боғлиқ  равишда  устки

               қатламларда  0,68%  дан  1,09%  оралиғида  тебраниб  туради.  Гумус
               миқдори пастки қатламларга ўтилгани сайин 0,24% гача камайиши
               кузатилади.  Эскидан  суғориладиган  тақир-ўтлоқи  тупроқларда
               янгидан  суғориладиган  ва  янгидан  ўзлаштирилган  тақир-ўтлоқи

                                                             70
   71   72   73   74   75   76   77   78   79   80   81