Page 77 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 77

тупроқларга  нисбатан  гумус  миқдори  бирмунча  юқорилиги
            кузатилди. Гумус миқдорига мос равишда тақир-ўтлоқи тупроқларда

            азот миқдори ҳам юқори эмас, умумий азотнинг миқдори 0,048% дан
            0,102% гача тебраниб туради (11-жадвал).
                   Ўрганилган  тақир-ўтлоқи  тупроқларда  умумий  фосфор

            миқдори  уски  қатламлар  0,142-0,320%  га  тенг  бўлиб,  пастки
            қатламлар  томон  аста-секин  камайиб  боради.  Умумий  калий
            миқдори устки қатламларда юқори бўлиб 1,7-2,6% га тенг (1-кесма

            бундан мустасно, чунки унинг устки қатламида умумий калий 1,28%
            ни  ташкил  этади).  Тупроқ  профили  бўйича  калийни  камайиши
            сезиларли  эмас.  Ҳаракатчан  фосфор  миқдори  жуда  кам  бўлиб,
            ҳайдалма  қатламда  11,50-22,95  мг/кг  ни  ташкил  қилади.  Пастки

            қатламларда эса  4,11 мг/кг гача камаяди. Тақир-ўтлоқи тупроқлар
            алмашинувчи  калий  билан  юқори  даражада  таъминланган  бўлиб,
            бутун профил бўйича ҳам кўплиги аниқланди.

                   Тадқиқот ҳудуди чўл минтақасининг ўтлоқи (2, 4-6, 9, 11, 29-32
            кесмалар)  тупроқларида  суғориш  давомийлигига  кўра  гумус  кенг
            миқдорларда, яъни 0,48% дан 1,21% гача оралиқда тебраниб туради.
            Шуни  алоҳида  таъкидлаш  лозимки,  тадқиқот  объектининг  чўл

            минтақаси  тупроқлари  орасида  юқори  гумус  миқдори  эскидан
            суғориладиган ўтлоқи тупроқларда эканлиги кузатилди.
                   Бироқ,  аксарият  кесмаларда  гумус  миқдори  1%  дан  кам

            бўлганлиги  сабабли  ушбу  тупроқлар  азот  миқдори  билан  кам
            таъминланганлиги кузатилди. Умумий фосфор миқдори эса аксинча,
            юқори  бўлиб,  ҳайдалма  қатламларда  0,270-0,340  %  бўлса,  қуйи

            қатламлар  томон  аста-секин  камаяди.  Умумий  калий  миқдори
            ҳайдалма қатламларда 1,50-2,10% га тенг бўлиб, пастки қатламларда
            табиий  равишда  камайиши  кузатилди.  Ҳаракатчан  фосфор  билан

            ҳам  ўтлоқи  тупроқлар  кам  таъминланган.  Тупроқларнинг  юқори
            қатламида алмашинувчи калийнинг миқдори юқори бўлиб 331 мг/кг
            ни ташкил этса, пастки қатламларда унинг миқдори 90 мг/кг гача
            камайиши кузатилди.

                   Вилоятнинг  Жарқўрғон  туманида  тарқалган  тақирсимон-
            ўтлоқи тупроқларда механик таркибига боғлиқ равишда (енгил ва
            ўрта қумоқли) гумус миқдори жуда камлиги (0,32-0,52%) кузатилди.

            Гумус  миқдорига  боғлиқ  ҳолда  озиқа  элементларининг  умумий
            шакллари ҳам кам миқдорда бўлиб, тупроқ профили бўйлаб ўзгариб
            туради.


                                                          71
   72   73   74   75   76   77   78   79   80   81   82