Page 81 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 81

ташқари,  ҳудудда  кечаётган  деградация  жараёнларининг  кучайиши
            (эрозия,  шўрланиш,  дегумификация)  билан  тупроқларда  гумус  ва

            озиқавий  моддалар  миқдори  кескин  камайишига  олиб  келмоқда.
            Қолаверса,         ўғитларни        ўз     вақтида       ва     керакли        меъёрларда
            қўлланилмаганлиги  сабабли  ҳаракатчан  фосфор  миқдорлари  кескин
            камайган.  Калий  миқдори  билан  чўл  минтақаси  тупроқлари
            ўсимликлар ривожланиши учун етарли миқдорда таъминланган.


                 3.5-§ Сурхон-Шеробод водийси тупроқларидаги шўрланиш
                                                   жараёнлари
                    Бугунги  кунга  келиб,  тупроқ  шўрланиши  инсон  фаолияти  ва

            экологик вазиятнинг ёмонлашувига боғлиқ равишда юзага келаётган
            атроф  муҳитдаги  кескин  ўзгаришлар  натижасида  пайдо  бўладиган
            омил сифатида олимларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
                    Бизга  маълумки,  сўнгги  йилларда  шўрланган  тупроқларни
            шўрсизлантириш,  суғориладиган  шўрланган  ерларнинг  мелиоратив

            ҳолатини  яхшилаш  ишларига  катта  эътибор  берилаётганлигига
            қарамасдан,  республикамизнинг  бир  қатор  ҳудудларида  шўрланган
            тупроқлар майдонининг ортиб бораётганлиги кузатилмоқда, заҳарли

            тузларнинг    меъёридан  ортиқча  тўпланиши  тупроқ  унумдорлиги  ва
            қишлоқ хўжалиги  экинлари ҳосилини камайишига олиб келмоқда.
                    Юқорида  келтирилган  муаммолардан  келиб  чиққан  ҳолда,
            Сурхондарё            водийсида          тарқалган          тупроқларнинг             хосса-
            хусусиятларини  ва  биологик  фаолигини  чуқур  ўрганиш  мақсадида

            ҳудуднинг  геоморфологик  ва  гидрогеологик  хусусиятларига  боғлиқ
            зонал  омиллар  ва  ҳудудий  шароитларга  қараб  тупроқлар
            шўрланишининг              ўзига      хос      хусусиятларини           ва     шўрланган
            тупроқларнинг шаклланиш қонуниятларини кўриб чиқдик.

                  Сурхон-шеробод  водийси  тупроқларининг  мелиоратив  ҳолати
            бўйича  тадқиқотлар  кўпгина  илмий  изланишларда  ёритиб  берилган
            [3.4; 28-б.; 3.5; 48-б.; 3.16; 19-102-б.; 3.3; 45-б.; 2.11; 25-28-б.; 3.9; 25-
            б.; 2.8; 13-14-б.; 2.60; 138-141-б. ва бошқалар]. Сурхондарё вилоятида
            2017 йилда олиб борилган тадқиқотлар натижасида тупроқ мелиоратив

            ҳолатининг  ёмонлашувига  ва  унумдорлигининг  пасайишига  сабаб
            бўлувчи  шўрланиш  жараёнлари  вилоятда  107643,7  гектарни  ерни
            ташкил этиши аниқланган. Бу вилоят суғориладиган ерларининг 59,4%
            ни ташкил этади [1.4; 42-б.]. Ўтказилган кимёвий таҳлил натижаларига

            кўра, тоғ ва бўз тупроқлар минтақасида тарқалган тупроқлари қуруқ
            қолдиқ  миқдорига  кўра  (0,080-0,175%)  шўрланмаганлиги  аниқланди
            (12, 13-жадваллар).

                                                          75
   76   77   78   79   80   81   82   83   84   85   86