Page 79 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 79

Ушбу  тупроқ  типининг  ҳайдалма  қатламида  умумий  калий
            миқдори 1,80 % ташкил этса, пастки - қатламда эса 1,38% га тенг.

            Умумий калий миқдорининг камлиги она жинсининг таркиби билан
            боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳаракатчан шаклдаги озиқа элементларини
            миқдори асосан қўлланилган ўғитлар меъёрлари билан боғлиқ ҳолда

            кенг  доирада  тебраниб  туради.  Ҳаракатчан  фосфор  ва  калийнинг
            миқдори  бутун  тупроқ  профили  бўйича  жуда  паст.  Тақирсимон
            тупроқларни  бу  элементлар  билан  таъминланмаган  тупроқлар

            қаторига киритиш мумкин. Ўрганилган тупроқлар карбонатларнинг
            бирмунча юқори миқдордалиги (8,74-9,92%) билан фарқ қилади.
                   Тадқиқот  ҳудудининг  чўл  минтақасида  ўтлоқи  қумли  чўл
            тупроқлари  ҳам  учрайди.  Улар  кучсиз  шўрланган,  ҳайдалма

            қатламида  гумус  миқдори  0,68%  га  тенг,  умумий  азот  0,045%  ни
            ташкил  этади.  Пастки  қатламларга  қараб  гумус  0,21%  гача,  азот
            0,020%  гача  пасаяди.  Ўрганилган  тупроқларда  умумий  фосфор

            миқдори  профил  бўйлаб  0,058-0,121%  ,  калий  эса  1,37-1,66%
            атрофида  тебраниб  туради.  Ҳаракатчан  фосфорнинг  миқдори
            қўлланилган  минерал  ва  органик  ўғитларга  боғлиқ  бўлиб,
            ўрганилган  тупроқларда  уларнинг  миқдори  жуда  пастлигини

            кузатиш мумкин. Алмашинувчи калий билан ушбу тупроқлар яхши
            таъминланган. СО2 карбонатлар ҳайдалма қатламда 6,30% ни ташкил
            этади ва она жинс таркибида 8,45% гача кўпаяди.

                   Тадқиқот объектининг чўл минтақасида тарқалган ўтлоқи-тақир
            (8, 16-кесмалар) тупроқлар ҳам деҳқончиликда кенг фойдаланилади.
            Ўтлоқи-тақир тупроқларнинг ҳайдалма қатламида гумус миқдори 0,82-
            1,03%, қуйи қатламлар томон 0,27-0,31% гача камайиши кузатилади.

            Умумий  азот  миқдори  профил  бўйлаб  0,020%  дан  –  0,082%  гача
            эканлиги  аниқланди.  Умумий  фосфор  миқдори  юқори  бўлиб,  0,250-
            0,350%  ни  ташкил  этади.  Умумий  калий  эса  –  1,60-2,80%  атрофида
            эканлиги  аниқланди.  Ўтлоқи-тақир  тупроқлар  ҳаракатчан  фосфор

            билан кам таъминланган бўлиб, уларнинг миқдори 6,15-18,30 мг/кг ни
            ташкил  этади.  Алмашинувчан  калий  миқдори  эса  134-331  мг/кг
            оралиғида  ўзгариб  туради.  Тупроқларни  ҳайдалма  қатламида
            карбонатлар миқдори 8,24-9,67% оралиғида тебраниб туради.
                   Олиб  борилган  дала  тадқиқотлари  ва  лаборатория  таҳлиллари

            асосида  ҳудуд  тупроқларининг  ҳаракатчан  фосфор  ва  алмашинувчи
            калий  билан  таъминланганлик  даражасини  акс  эттирувчи  электрон
            хариталари яратилди (12-расм).




                                                          73
   74   75   76   77   78   79   80   81   82   83   84