Page 75 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 75

Суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқ, Узун тумани

               20-кесма.     0-30       1,20     0,132  0,508  1,54  58,67        150        3,41       7,58
                             30-42      1,03     0,106  0,345  1,35  46,67        120        4,71       7,56
                             42-59      0,63     0,076  0,273  1,20  36,67        100        5,59       7,53
                             59-79      0,50     0,066  0,123  1,10  24,67         80        5,94       7,50
                            79-100      0,45     0,057  0,057  1,00  15,33         60        5,84       7,54
                                  Суғориладиган ўтлоқи тупроқ,  Узун тумани
                             0-31       0,88     0,096  0,257  1,48  26,00        160        4,57       7,55
               21-кесма.  31-51         0,65     0,080  0,203  1,30  24,67        155        5,13       7,52
                             51-75      0,61     0,076  0,132  1,25  15,30        145        4,89       7,56
                            75-100      0,49     0,056  0,091  1,00  10,33        120        5,20       7,60

                    Бўз  тупроқлар  минтақасининг  типик  ва  оч  тусли  бўз

            тупроқлари    гумус  ва  озиқа  элементларига  камбағалдир,  ушбу
            тупроқларнинг устки қатламларида гумус миқдори 0,98-1,09 % ни
            ташкил  этади,  қуйи  қатламлар  томон  кескин  камайиб  органик
            моддалар кам тўпланишидан далолат беради.

                   Кўпгина  тадқиқотлардан  маълумки,  ўсимликларнинг  нормал
            ўсиб-ривожланиши  учун  асосий  озиқа  элементларининг  таркиби,
            миқдори ва нисбати оптимал бўлиши зарур.

                   Бундай  ҳолда  тупроқнинг  озиқа  элементларининг  умумий
            шаклларининг  миқдорий  ўзгариши,  асосан,  гумус  миқдорига
            боғлиқдир. Олинган маълумотларга асосланиб айтадиган бўлсак, бўз
            тупроқлар  минтақаси  тупроқлари  гумусга  камбағаллиги  сабабли

            уларда азот миқдори ҳам паст. Умумий азотнинг энг юқори миқдори
            устки қатламларда бўлиб, бу кўрсаткич пастки қатлам томон аста-
            секин  камайиб  боради.  Масалан,  эскидан  суғориладиган  ўтлоқи,

            суғориладиган  бўз-ўтлоқи  тупроқларнинг  (1,  2  -  кесмалар)  устки
            қатламида умумий азот 0,145-0,130 % ни ташкил этади.
                   Ҳудуднинг  бўз  тупроқлар  минтақасида  тарқалган  янгидан

            суғориладиган типик бўз, суғориладиган оч тусли бўз, бўз-ўтлоқи
            тупроқлари умумий азотга анча камбағаллиги кузатилди.
                    Ўсимликлар озиқланишида азот билан бирга фосфор элементи

            ҳам муҳим ўрин тутади. Тадқиқ этилган тупроқлар умумий фосфор
            миқдорининг юқорилиги билан характерланади.
                    Тадқиқотларнинг  кўрсатишича,  суғориладиган  ўтлоқи,  бўз-
            ўтлоқи  тупроқларда  умумий  фосфор  кенг  миқдорларда  ўзгариб

            туради.  Профил  бўйлаб  унинг  айрим  ўзгаришлари  тупроқ  ҳосил
            қилувчи  жинсларнинг  механик  таркиби  ва  гумус  миқдорига
            боғлиқдир. Тупроқларнинг устки қатламларида умумий фосфорнинг


                                                          69
   70   71   72   73   74   75   76   77   78   79   80