Page 70 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 70
Жарқўрғон тумани
28-кесма. Эскидан 0-28 1,46 2,65 44,9
суғориладиган
тақирсимон-ўтлоқи 28-43 1,52 2,72 44,1
тупроқ, ўртача 43-120 1,58 2,75 42,5
шўрланган
Умуман олганда, Сурхондарё воҳасининг тоғ минтақаси
тупроқлари бўз тупроқлар ва чўл минтақаси тупроқларига нисбатан
мақбул физик хоссаларга эгалиги билан тавсифланади. Бу,
авваламбор, иқлим шароитлари, ўсимлик қоплами, тупроқлар
генезиси, регионал хусусиятлари ва деградация жараёнларининг
ривожланишига боғлиқ равишда ўзгариши кузатилади.
3.4-§ Тупроқларнинг кимёвий ва агрокимёвий хоссалари
Агрофизикавий ва микробиологик таҳлиллар билан комплекс
ўтказилган агрокимёвий таҳлиллар тупроқ типлари ва турларини
аниқлашда, тупроқ унумдорлигини баҳолашда муҳим
кўрсаткичлардан ҳисобланади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича,
ўрганилган ҳудуд тупроқларининг кимёвий ва агрокимёвий
хоссалари эрозия жараёнлари натижасида кескин ўзгариши
кузатилди. Натижада тупроқларда гумус, азот, фосфор ва калий
миқдорлари камаяди.
Маълумки, турли тупроқлардаги гумус миқдори уларнинг
генетик хусусиятлари билан бир қаторда биологик фаоллигини ҳам
ифодалайди ва бу гумус ҳосил бўлиш ва парчаланиш жараёнларига
таъсир кўрсатувчи географик қонуниятларга боғлиқдир. Мазкур
масалага бағишланган тадқиқотлар республикамиз шароитида
Тошқўзиев ва бошқалар [2.86; 75-79-б.; 2.87; 133-141-б.],
Шадиевалар [3.72; 60-б.] томонидан олиб борилган бўлиб уларда
гумус ҳосил бўлиш механизмлари батафсил ёритиб берилган.
Эрозия жараёнлари туфайли лалми ювилган тоғ жигарранг
тупроқлари органик модда ва асосий озиқа элементларига
камбағаллашганлиги кузатилди. Эрозия жараёнлари натижасида тоғ
жигарранг тупроқларнинг гумусли қатлами қалинлиги қисқарган,
гумуснинг энг юқори миқдори ҳайдалма қатламга тўғри келади,
ҳайдалма ости қатлами томон гумус миқдори камайиши кузатилди.
Айниқса, бу ҳолат тоғ жигарранг карбонатли тупроқларнинг
64

