Page 71 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 71

жанубий қиялигида тарқалган ўртача ювилган тупроқларида яққол
            намоён бўлади, яъни ҳайдалма қатламда гумус миқдори 1,60 % ни

            ташкил этади. Жанубий қиялик тупроқларида гумуснинг бундай кам
            миқдорда  бўлиши  эрозия  жараёнлари,  ўсимлик  қопламининг
            сийраклиги  ва  тупроқда  намликнинг  камлиги  билан  изоҳланади.

            Шимолий  қиялик  тупроқларида  жанубий  қиялик  тупроқларига
            нисбатан  гумус  миқдори  тупроқ  профили  бўйлаб  бир  текисда
            ўзгариши кузатилди (9-жадвал).

                                                                                             9-жадвал
                  Тоғ ва тоғ олди тупроқларининг агрокимёвий хоссалари

                Кесма     Чуқур-     Гумус,         Умумий, %           Ҳаракатчан,         СО2        рН
               рақами   лик,см         %                                    мг/кг       карбонат-
                                                 Н        П       К     П2О5     К2О      лар, %
                             Тоғ жигарранг типик тупроқ, ювилмаган, Бойсун тумани
                 23-       0-12       4,05     0,299  0,263  2,10  26,00         240       4,89       7,20
                кесма.     12-48      2,76     0,196  0,181  1,64  17,20         193       4,15       7,37
                           48-90      0,92     0,107  0,126  1,50       10,5     160       5,63       7,41
                          90-120      0,79     0,089  0,077  1,30        9,3     140       6,67       7,50
                                   Тоғ жигарранг карбонатли тупроқ, ювилмаган
                 28-       0-12       2,31     0,154  0,250  1,92  18,26         240       7,88       7,60
                кесма.     12-34      2,09     0,120  0,162  1,65  10,80         218       8,23       7,68
                           34-80      1,15     0,108  0,128  1,35       8,67     195       10,59      7,66
                          80-120      0,77     0,087  0,107  1,20       4,10     138       12,37      7,67
                         Лёсс ётқизиқларда шаклланган тўқ тусли бўз тупроқ, ювилмаган
                           0-10       1,37     0,118  0,182  1,54       8,33     197       7,81       7,46
                 30-
                кесма.     10-30      1,05     0,108  0,140  1,36       6,10     160       7,89       7,49
                           30-68      0,73     0,089  0,100  1,25       4,33     115       7,98       7,51
                           68-80      0,38     0,052  0,073  1,20       3,20      82       8,00       7,55
                 Учламчи қизғиш тусли неоген ётқизиқларда шаклланган тўқ тусли бўз тупроқ,
                                                       ювилмаган
                 32-       0-12       0,56     0,062  0,180  1,37       6,67     150       7,98       7,54
                кесма.     12-26      0,44     0,059  0,177  1,25       4,60     120       8,00       7,58
                           26-44      0,38     0,049  0,165  1,20  3,50           82       8,06       7,53
                           44-80      0,33     0,042  0,130  1,10  2,33           42       8,08       7,50


                   Ювилиб           тўпланган          тупроқлар          қияликнинг            этагида
            шаклланганлиги  боис,  улар  гумус  миқдорининг  юқорилиги  билан
            характерланади ва бу кўрсаткич 4,67% ни ташкил этади. Юқорида

            келтирилган           маълумотлардан             кўриниб         турибдики,          эрозия
            жараёнлари  таъсирида  ўрганилган  тоғ  жигарранг,  айниқса
            жигарранг карбонатли тупроқларда гумус ҳосил бўлиш жараёнлари
            анча сусайган.

                                                          65
   66   67   68   69   70   71   72   73   74   75   76