Page 72 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 72
Маълумки, азот ўсимлик қолдиқларининг парчаланиши ёки
азотфиксацияловчи микроорганизмларнинг атмосфера азотини
ўзлаштириши натижасида тўпланади. Тадқиқот натижаларига кўра,
учламчи қизғиш тусли неоген ётқизиқларда шаклланган тўқ тусли
бўз тупроқларда умумий азот миқдори гумус миқдорига мутаносиб
равишда ўзгаради. Шу боис, ушбу тупроқлар азотга камбағалдир.
Бунга сабаб узоқ давом этадиган юқори ҳарорат ва нам етишмаслиги
туфайли тупроқ микроорганизмлари фаолиятининг сусайишидир.
Ушбу тупроқларда азотнинг, асосан, устки қатламларда тўпланиши
кузатилди. Шунингдек, умумий азот миқдори ўрганилган
тупроқларда қиялик экспозицияси ва ювилиш даражасига боғлиқ
равишда ўзгарди.
Ўрганилган тоғ жигарранг тупроқларда умумий азот миқдори
унинг гумусли ҳолатига боғлиқ ҳолда ўзгаради ва бўз тупроқларга
нисбатан бирмунча юқорилиги билан фарқланади. Умумий азот
миқдорининг энг юқори миқдори қиялик этагида шаклланган
ювилиб тўпланган тупроқларга тўғри келади, энг кам миқдори эса
жанубий экспозициянинг ўртача ювилган тупроқларида кузатилди.
Ўрганилган тупроқларда гумус ва азот миқдоридан ташқари
бошқа озиқа элементларининг, хусусан, фосфорнинг умумий ва
ҳаракатчан шаклларини камайиши кузатилди. Лалми тоғ жигарранг
тупроқлари фосфорнинг умумий шакллари миқдорининг
мўътадиллиги билан тавсифланади. Ўртача ювилган тупроқлар
бундан истиснодир, чунки эрозия жараёнлари натижасида умумий
фосфорнинг миқдори камайган. Тоғ жигарранг тупроқларда умумий
ва ҳаракатчан фосфорнинг миқдори эрозияланиш даражаси ҳамда
қиялик экспозициясига боғлиқ ҳолда ўзгариши кузатилди.
Маълумотларнинг кўрсатишича, ўртача ювилган тупроқларнинг
ҳайдалма қатламида умумий фосфор миқдори ювилмаган ва ювилиб
тўпланган тупроқларга қараганда анча пастлиги кузатилди. Бу
ҳолатни устки қатламларнинг ювилиб кетганлиги ва пастки
фосфорга камбағал қатламларнинг юқорига кўтарилиб қолганлиги
билан изоҳлаш мумкин. Тоғ жигарранг тупроқларни ҳаракатчан Р 2О5
фосфор миқдори бўйича ўртача таъминланган тупроқлар қаторига
киритиш мумкин. Ўрганилган тоғ жигарранг тупроқларда умумий
ҳаракатчан калий миқдорида ҳам юқоридаги каби қонуниятлар
кузатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ўрганилган
тупроқлар профили бўйлаб умумий фосфор ва калий миқдори
66

