Page 66 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 66
Сурхондарё воҳаси тоғ ва тоғ олди минтақаси тупроқларининг
умумий физик хоссалари
Кесма рақами ва Чуқурлиги, Ҳажм Солиштирма Ғоваклиги,
тупроқ номи см оғирлиги, оғирлиги, %
г/см 3 г/см 3
Бойсун тумани
30-кесма. Лёссларда 0-20 1,30 2,68 51,4
шаклланган тўқ тусли 20-30 1,31 2,68 51,1
бўз тупроқ, ювилмаган 30-68 1,38 2,70 48,8
68-80 1,44 2,72 47,0
32-кесма. Учламчи 0-12 1,50 2,70 44,4
қизғиш тусли неоген 12-26 1,52 2,71 43,9
ётқизиқларда
шаклланган тўқ тусли 26-44 1,54 2,72 43,3
бўз тупроқ, ювилмаган 44-80 1,55 2,72 43,0
28-кесма. Лалми тоғ 0-20 1,21 2,52 51,9
жигарранг карбонатли 20-35 1,24 2,56 51,5
тупроқ, ювилмаган 35-60 1,29 2,60 50,3
60-91 1,34 2,66 49,6
91-120 1,43 2,71 47,2
23-кесма. Лалми тоғ 0-16 1,08 2,40 55,0
жигарранг типик 16-30 1,16 2,48 53,2
тупроқ, ювилмаган 30-66 1,15 2,46 53,2
66-120 1,28 2,59 50,5
Сурхондарё воҳаси бўз тупроқлар минтақасининг
суғориладиган тупроқларининг суғориш давомийлигидан қатъий
назар барча ўрганилган тупроқлар бўйича солиштирма оғирлик 2,51
3
- 2,73 гсм оралиғида тебраниб туради (7-жадвал). Бу ҳолат
Сурхондарё воҳаси учун характерли ҳисобланади, чунки тупроқлар
механик таркиби бўйича бир хил бўлса-да, минералогик таркиби
бўйича бирмунча фарқланиши адабиётларда келтириб ўтилган. Бу
фарқланишни Л.Турсунов қуйидагича изоҳлаган - йирик дисперсли
заррачалар минералогик таркибини ўрганиш натижасида, эскидан
суғориладиган тупроқлар профилининг юқори ва ўрта қисмида
3
солиштирма оғирлиги юқори минераллар - (2,9 гсм дан юқори)
эпидот, гранит, гематит, лимонит, магнетит тўпланиши кузатилади,
эскидан суғориладиган тупроқларда бу минералларнинг иштирок
этиши солиштирма оғирликнинг ошишига олиб келади.
60

