Page 65 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 65

биологик  фаоллиги  билан  боғлиқлигига  оид  маълумотлар  етарли
            эмас. Шу боис, тадқиқотлар давомида ўрганилган ҳудуднинг тоғ ва

            тоғ  олди  тупроқлари,  бўз  тупроқлар  ва  чўл  минтақаси
            тупроқларининг  умумий  физик  хоссаларини  тупроқ  типи  ва
            типчаларига, шунингдек деградация жараёнларига боғлиқ равишда

            ўзгариши ўрганилди (6, 7-жадваллар).
                    3.3.1-жадвал  маълумотларидан  кўриниб  турибдики,  тоғ
            минтақаси тупроқларнинг солиштирма оғирлиги механик таркиби,
                                                                              3
            гумус миқдорига боғлиқ равишда 2,47-2,71 г/см  оралиғида ўзгариб
            туради.
                    Тупроқларнинг агрономик хоссаларига таъсир этувчи яна бир
            муҳим  физик  хоссаларидан  бири  –  бу  унинг  ҳажм  оғирлигидир.

            Эрозияланган  тупроқларнинг  ҳажм  оғирлигини  ошиши,  қуйи  зич
            қатламларни  ер  устига  кўтарилиши,  шунингдек  минерал  қисмлар
            нисбий  миқдорини  кўпайиши  ва  органик  қисмлар  миқдорини

            камайиши  билан  боғлиқдир.  Ўрганилган  ҳудуддаги  лёссимон
            ётқизиқларда шаклланган тўқ тусли бўз тупроқларда ҳажм оғирлик
                                 3
            1,30-1,44  г/см ,  учламчи  қизғиш  тусли  неоген  ётқизиқларда
                                                                                                        3
            шаклланган тўқ тусли бўз тупроқларда ҳажм оғирлик 1,54-1,68 г/см ,
                                                                                                 3
            тоғ  жигарранг  карбонатли  тупроқларда  1,21-1,43  г/см ,  тоғ
                                                                             3
            жигарранг  типик  тупроқларда  1,08-1,21  г/см оралиғида  ўзгариб
            туради.

                    Тупроқларни  ҳажм  ва  солиштирма  оғирлигидаги  ўзгаришлар
            ғовакликда  ўз  ифодасини  топади  ва  у  кенг  миқдорлар  оралиғида
            тебраниб  туради.  Ўрганилган  тоғ  жигарранг  тупроқлари  бўз

            тупроқлар минтақасига кўра, органик моддаларга бойлиги туфайли
            юқори  ғоваклиги  (51,9-55,0%)  билан  тавсифланади.  Шунингдек,
            тупроқларнинг физик хоссаларини эрозияланиш даражасига боғлиқ

            равишда  ҳам  ўзгариши  кузатилади.  Ювилган,  айниқса  жанубий
            қиялик  тупроқлари  ювилмаган  ва  ювилиб  тўпланган  тупроқларга
            нисбатан         зичлигининг           юқорилиги           билан        характерланади.
            Тупроқларнинг  зичлигига  боғлиқ  ҳолда  ғоваклиги  ҳам  ўзгаради,

            ғовакликни  қуйи  қатламлар  томон  камайиши  ушбу  тупроқларда
            биологик  жараёнлар  учун  ноқулай  шароитлар  яратилишига  сабаб

            бўлади.




                                                                                             6-жадвал
                                                          59
   60   61   62   63   64   65   66   67   68   69   70