Page 167 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 167

National  Crafts  &  Arts  (Group)  Cooperation,  1972)  –  Хитойнинг
                    ҳунармандчилик  ва  санъат  саноатида  етакчи  бўлиб,  Бирлашган
                    Миллатлар  Ташкилотининг  Жаҳон  ҳунармандлар  Кенгашининг
                    аъзоси ҳисобланади. Асосан учта йўналишда:
                    -  халқаро савдода “ҳунармандчилик ва санъат” ни тарғибот қилиш;
                    -  чакана савдо;
                    -  кўчмас мулкни ривожлантириш масалалари билан шуғулланади.
                    Ҳозирда ушбу корпорация тўртта йирик бизнесни, жумладан, “санъат
                    ва  ҳунармандчилик”  учун  хомашё,  “санъат  ва  ҳунармандчилик”
                    маҳсулотлари,        заргарлик       буюмлари        ва    маданий       соҳадаги
                    хизматларни амалга оширади. Шунингдек, саноатнинг юқори ва қуйи
                    оқимларини  қамраб  олувчи  олтита  оператсион  компанияларга  эга.
                    Унинг жами активлари 11,5 миллиард юанни, йиллик даромади эса
                    тахминан 37 миллиард юанни ташкил этади ва импортнинг умумий
                    ҳажми - 6 миллиард долларни ташкил этади             239 .
                    Хитой  Ҳунармандчилик  ва  Санъат  Уюшмаси  (China  Crafts  &  Arts
                    Association,  (CA&CA)  1988)  –  Хитойнинг  Фуқаролик  Ишлари
                    Вазирлиги томонидан миллий бирлашма сифатида расмий рўйхатдан
                    ўтган  нотижорат  ташкилот  бўлиб,  ҳукумат  ва  ҳунармандчилик
                    саноати,  шунингдек,  ҳунармандлар  ҳамжамияти  ўртасида  кўприк
                    вазифасини        бажаради.        У     Хитой       анъанавий       санъат      ва
                    ҳунармандчилигини самарали ҳимоя қилишни қўллаб-қувватлайди ва
                    Хитойда  ҳунармандчилик  саноатининг  ривожланишига  ёрдам
                    беради.  Шунингдек,  анъанавий  ҳунармандчиликни  тарғиб  қилишда
                    Хитой ҳунармандчилик корхоналари ва ҳунармандларига раҳбарлик
                    қилиш,  санъат  ва  ҳунармандчилик  саноатини  ривожлантириш
                    сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар бериш, бу соҳани халқаро
                    майдонда  таништириш  ва  Хитойнинг  маданий  меросини  дунёда
                    оммалаштириш каби вазифаларни бажаради. CА&CА Хитойнинг 365
                    та  санъат  ва  ҳунармандчилик  усталари,  3200  та  вилоят  ҳунарманд
                    усталари,  5000  нафар  катта  усталар  ва  рассомлар,  шунингдек,
                    Хитойнинг 32 вилоят ва шаҳар санъат ва ҳунармандчилик идоралари
                    билан самарали тармоқни яратди          240

                    Хитой Миллий Санъат ва Ҳунармандчилик Жамияти (China National
                    Arts & Crafts Society, 1979) – бу юридик шахс мақомига эга бўлган
                    биринчи даражали давлат бирлашмаси ҳисобланади
               2.                                 Ҳудудий даражада
                    Муниципал ёки провинция ҳукумати (Municipal or Provincial Peopleъs
                    Government).
                    Хитойнинг иқтисодий ва ахборот технологиялари бўйича комиссияси
                    (Economic and Information Technology Commission of China).
                    Хитойнинг 23 та ҳунармандчилик ва санъат уюшмалари (Crafts and



             239  http://www.cnacgc.com/T_second_en/index.aspx?nodeid=175
             240  http://www.cnaca.org/english/about/index.html
                                                           161
   162   163   164   165   166   167   168   169   170   171   172