Page 168 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 168

Arts Aassociations of China 23 in total).
                    Хитойнинг 25 та ҳунармандчилик ва санъат жамияти (Crafts and Arts
                    Societies of China 25 in total).
               3.                                Маҳаллий даражада
                    Ваколатли ҳунармандчилик ва тадқиқот институтлари (Representative
                    Crafts and Research Institutes)
               4.                                Норасмий даражада
                    Ваколатли  ҳунармандчилик  ва  санъат  ижтимоий  гуруҳлари
                    (Representative Crafts and Arts Social Croups)


                                                                                               10-илова
                     Хитойда ҳунармандчилик таълимининг ривожланиш
                                                    босқичлари

                 Биринчи босқич
                 1949–1980 йиллар, ҳунармандчилик таълими тизимининг дастлабки
                 босқичи бўлиб, таълим тизими шакллана бошлади ва аста-секин
                 ривожланди. Бунда, асосий мақсад моҳир, истеъдодли, ижодкор, сифатли
                 ҳунарманд-кадрларни тайёрлаш ва ривожлантиришдан иборат бўлган.
                 Ҳукуматнинг статистик маълумотларига кўра, 1983 йилда
                 ҳунармандчилик таълими тизимида 4500 талаба, 12000 битирувчи, 1300
                 аспирант ва 1200 ўқитувчи мавжуд бўлган.
                 Иккинчи босқич
                 1980–2000 йиллар, ҳунармандчилик таълими тизимини ислоҳ қилиш ва
                 жамиятга мослаштириш босқичи бўлди. Чунки, "ҳунармандчилик"
                 замонавий жамият талабларидан ортда қолаётгандай эди ва таълим
                 тизими муқаррар равишда салбий таъсирларни бошдан кечирди.
                 Ҳунармандчиликнинг асосий йўналишлари бутун Хитой бўйлаб амал
                 қилсада, улар саноат ишлаб чиқариш давридаги дизайн ва юқори
                 технологияларга муҳтож эдилар эдилар. Бундан ташқари, ушбу секторда
                 ишсизлик хавфи туфайли тарихан шаклланган анъанавий
                 ҳунармандчилик бўйича билим олишни истовчилар сони камайиб борди.
                 Учинчи босқич
                 2000 йил - ҳозирги кунгача бўлган давр, тизимда инноватсия ва
                 янгиланиш даври. Давлатнинг бу борадаги сиёсати ва ва амалга оширган
                 чора-тадбирлари кўплаб коллежлар ёки университетларнинг
                 ташаббусини, талабалар ва ўқитувчиларнинг фаоллигини оширишга
                 хизмат қилди. 2007 йилнинг ўзидаёқ 465 га яқин ҳунармандчилик
                 коллежлари ва университетлари, 310000 талабалар, 100000
                 битирувчилар, 46,703 ўқитувчилар, 16.935 профессорлар, шунингдек, 900
                 га яқин ҳунармандчилик билан бевосита боғлиқ бўлган асосий фанлар
                 ўқитилган.






                                                           162
   163   164   165   166   167   168   169   170   171   172   173