Page 6 - "Табиат кўзгуси" газетаси 3-сон.
P. 6

6     2021 йил, Март, № 5-6                                                                      Табиат кўзгуси




                     Буюк аллома Абу Али ибн Сино баҳор – инсон умрининг шифобахш фасли, деб  бежиз айтмаган
                   ва юқоридаги фаслий ўзгаришларни енгиш учун баҳорда турли хил дон, кўкат, гиёҳлар, мева ва
                   сабзавотлар ҳамда улардан тайёрланган таомларни  истеъмол қилишни тавсия этган. Чунки
                   уларнинг таркибида тана фаолияти учун фойдали витаминлар, оқсил, эфир мойлари, темир,
                   фосфор, кальций каби элементлар ва бошқа биологик фаол моддалар мавжуд.

                    БАҲОРНИНГ ДАРМОНБАХШ НеъМАтлАРИ



                      Авитаминозда  беҳоллик, руҳий толиқиш, тушкунлик, лоқайдликни енгиш учун бизга кўклам неъ-
                    матлари - жағ-жағ, исмалоқ, ялпиз, момақаймоқ (қоқигул), отқулоқ, ҳилол,  мадор, кўкпиёз, шовул
                    каби шифобахш кўкатлар яхши фойда  беради. Улардан кўк сомса, манти, чучвара, хоним, қатиқ-
                    ли таомлар тайёрлаб ҳамда ҳалим ва сумалак истеъмол қилиш ниҳоятда фойдалидир. Бугун биз
                         шифобахш табиат неъматлари ва уларнинг хусусиятлари  ҳақида маълумотлар берамиз.



               Исмалоқ — озиқ моддаларга бой-                   Кўк барра пиёз ҳам А, В1,                                    Ялпиз - А, С витаминлари гу-
              лиги бўйича ошкўклар ичида биринчи              В2, В5, В6, В9, С, Е, К, РР,                               руҳи  В9 витамини, темир, калий, каль-
              ўринда туради. У А, В1, В2, В5, В6,             холин, темир, калий, каль-                                 ций, магний, марганец, мис, натрий, рух,
              В9, С, Е, H, PP, К витаминлари, темир,          ций, магний, мис, натрий,                                  фосфор каби микро ва макроэлементларга
              кальций, магний, натрий ва фосфор,              селен, рух ва фосфорни                                     бой. Бўғим касалликлари, бош оғриғини
              аминокислоталар ва эфир мойига эга.             ўзида мужассамлаштирган.                                   даволайди, оғиздаги нохуш ҳидларни
              Исмалоқ организмни тозалайди. Ичак,             Унинг ноёб таркиби кишини                                  йўқотади. Ундан тинчлантирувчи восита
              қон томирлари фаолиятини яхшилай-               вирусли инфекцион касал-                                    сифатида ҳам фойдаланишади.
              ди. Айниқса, таркибида темир модда-             ликлардан ҳимоя қилади.
              сининг кўплиги қон ҳосил бўлишига
              ёрдам беради.
                                                                                                                        Жағ-жағ  -    халқ  табобатида    қон  тўхта-
                                                                                                                      тувчи ва қон босимини туширувчи омил си-
                Райҳоннинг  таркибидан  ҳам                                                                           фатида  қўлланади.  Уни  чаён  чаққан  жойга
              барча  витаминлар  ва  макро  ва                                                                        эзиб  боғлайдилар  ҳамда  ўсимликнинг  ер
              микроэлементларни     топасиз.                                                                          устки  қисмини  қайнатиб,  бод,  суяк  оғриғи-
              Муаттар ҳидли кўкатдан йўтални,                                                                         да буғлайдилар. Жағ-жағ ўз таркибида орга-
              оғиз бўшлиғи касалликларини да-                                                                         ник  кислоталар,  холин,  ошловчи  моддалар,
              волаш,  жигарни  тозалашда  фой-                                                                        тирамин  каби  манбалар,  С,  К  витаминлари,
              даланилади.                                                                                             инозит,  каротин,  сапонинлар,  зарра  сингари
                                                                                                                      маъданлар мажмуасини сақлаши аниқланган.


                                                                                                                          Худди  шундай  исмалоқ  барглари
                                          Йилнинг  исталган  даври-                                                  гастрит,  энтероколит  билан  оғриган  бемор-
                                                                                                                     ларга тавсия қилинади. Ичи яхши юришма-
                                      да  топиш  мумкин  бўлган  шивит,                                              ган ва қорин дам бўлган пайтларда 10 грамм
                                      яъни укроп А, В1, В2, В5, В6, В9,                                              исмалоқ  баргини  бир  литр  сувда  қайнатиб,
                                      С, Е, РР витаминлари, темир, калий,                                            вақти-вақти  билан  ичиб  турилса,  ичаклар
                                      кальций,  магний,  мис,  марганец,                                              фаолиятини яхшилаб, дам бўлишни йўқота-
                                      натрий, рух ва фосфорни ўзида му-
                                      жассамлаштирган.  Овқат  ҳазм  қи-
                                      лиш  жараёнини,  қон  айланишини                                                     Карам - халқ табобатида тур-
                                      яхшилашда,  организмдаги  шлак  ва
                                      сафрони ҳайдашда иштирок этади.                                                  ли    касалликларни  даволашда  ҳам
                                                                                                                       ишлатилади,  организмдан  холесте-
                  Барра  саримсоқпиёз  эса  —  том  маънодаги  антибиотик,                                             риннинг  чиқиб  кетишини  тезлата-
              организмдаги  микроблар,  вирусларни  ўлдиради.  Қон  таркиби-                                           ди.  Карамда  бириктирувчи  модда
              ни яхшилайди, атеросклероз ва юрак қон-томир касалликларига                                              кўп. Унда  калий, қанд, олтингугурт,
              қарши профилактика вазифасини ўтайди. Шу ва яна бир қанча
              шифобахш хусусиятлари туфайли саримсоқпиёздан шарқ табоба-                                               кальций,  фосфор,  ёғлар,  лактоза
               тида бир неча асрлардан буён кенг фойдаланилади.                                                        мавжуд. Карамдаги ичаклар фаолия-
                                                                                                                       тини яхшиловчи бириктирувчи мод-
                                                                                                                       далар организмни турли хилтлардан
                                                        Салат барги - таркибида                                        ва холестериндан тозалайди.
                                                   қанд  моддаси,  енгил  ҳазм  бўла-
                                                   диган  оқсиллар,  калий,  кальций,                              Шу билан бирга карам, инсон саломатлиги
                                                   магний, фосфор, А, В1, В2 В6, Е,
                                                   С, РР, Р, К витаминларини тутув-                              учун жуда фойдали маҳсулот. Таркибида қан-
                                                   чи кўкатлардан бири. Нонуштада                                длар, органик  кислоталар,  витаминлар  (С,  Р,
                                                   1-2 дона салат баргини нон ва пи-                             В, В2, РР, К, Е) ва каротин, пантотен ва фолий
                                                   шлоқ билан бирга  истеъмол қи-                                кислоталари,  ёғ,  ферментлар,  фитонцидлар,
                                                   лиш тавсия этилади. Салат барги                               калий, кальций, ёд, марганец, темир ва бошқа
                                                   овқатнинг тез ҳазм бўлишига ёр-                               элементларнинг тузлари бор. Бевосита овқат-
                   Редиска  -  антитоксик  хусу-   дам беради, асаб тизимини тинч-                               га ишлатилади, тузланади ва консерва ҳолида
               сиятга эга, организмни тозалайди,   лантиради.                                                    истеъмол қилинади.
               эфир мойларига бой.


                                           Равоч  -  истеъмоли  меъда-                                               Отқулоқ  энг  эртанги  сабзавот  экини
                                         ичак, жигар ва бошқа аъзолар-                                           бўлганлиги учун у қадрлидир. Овқатга унинг
                                         ни соғломлаштиради, қусишни                                             ёш барги ва пояси хомлигида қайнатиб ва кон-
                                         тўхтади,  кўнгил  айнишининг                                            серваланган ҳолда ишлатилади. Улардан турли
                                         олдини  олади,  қон  босимини                                           таомлар  пиширилади,  пирогларга  масаллиқ
                                                                                                                 тайёрланади. Барги бошқа кўкатлар билан бир-
                                         меъёрлаштиради.     Таркибида                                           галикда овқат вақтида дастурхонга қўйилади.
                                         калий  тузи  кўп  бўлгани  учун                                         Отқулоқнинг  ёш  баргида  углеводлар,  оқсил,
                                         ҳам  баргбанди  юрак  фаолия-                                           оқсилат,  олма  ва  лимон  кислоталари,  темир,
                                                                                                                 калий,  кальций,  магний  тузлари  бор.  Унинг
                                         тини  яхшилашга  ҳамда  орга-                                           таркибида С, В1, В2, РР ҳамда А провитамин-
                                         низмдаги сув-туз алмашинуви-                                            лари кўп.
                                         га ижобий таъсир кўрсатади.                                               ОТҚУЛОК сепкиллардан халос этади.
                                                                                                                                       умидахон ХОлМАТОВА,
                 Баҳорнинг бу каби шифобахш неъматлари инсон саломатлиги учун ниҳоятда зарур.                                 Доришунослар ва  ҳамшираларини
                                                                                                                                 малакасини ошириш институти
             Улардан ўз вақтида истеъмол қилсаккина, ҳар қандай касалликнинг олдини олган бўламиз.                         Фарғона вилоят филиали ўқитувчиси.
   1   2   3   4   5   6   7   8