Page 63 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 63
Умуман олганда, тажриба даласи тупроқларининг намлик
кўрсаткичлари вариантлар орасида ва вегетация давомида сезиларли
даражада ўзгариши кузатилди. Баҳор фаслида тупроқ устки
қатламларида намликнинг кўп бўлиши натижасида, органик ва
минерал ўғитларнинг парчаланишига қулай шароитнинг юзага
келди ҳамда аэроб шароитда яшовчи микроорганизмлар
миқдорининг фаол ривожланишига имкон яратилади. Ва барча
микроорганизмлар миқдорининг фаоллиги кузатилди.
4.4-§ Тажриба даласи тупроқларида тупроқларнинг умумий
физикавий хоссаларини ўзгариши
2009-йилга келиб, суғориладиган типик бўз тупроқлар
шароитида назорат вариантида тупроқинг ҳажм оғирлиги назорат
3
вариантида 1,41 г/см , ғўзапояси тўлиқ юлиб олинган ва даладан
3
чиқариб ташланган фондаги 2-вариантда 1,29 г/см ва учинчи
3
мульчаланган вариантда 1,3 г/см ни ташкил этган. 2011 йилга келиб
3
бу кўрсаткичлар назорат вариантида 1,26 г/см , мульчаланган
3
3
вариантда эса 1,24 г/см , яъни 0,04 г/см га камайганлиги кузатилди
(4.4.1-расмга қаранг).
4.4.1. расм. Тупроқнинг умумий физик хоссаларини ўзгариши
(2009-2011 йй)
Шундай қилиб, тупроқ юзаси ўсимлик қолдиқлари билан
мульчаланган вариантларда органик моддалар тўпланди унинг
чириши натижасида гумин ва фульвокислоталар тупроқнинг
структурасини маълум даражада тикланганлигини кўрсатди. Демак,
мульчаланган вариантларда йилдан йилга органик моддаларни
тўпланиб бориши натижасида тупроқ юзасида зарарли қатқалоқ
пайдо бўлишини олдини олади ва юқори қатламда структура
62