Page 64 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 64
тикланиб боради. Бу ўз навбатида тупроқ унумдорлигини оширишга
олиб келади.
Дисперслик қанча юқори бўлса, шунча микроструктура
мустаҳкам эмас, демак тупроқ структураси ҳам Ўзбекистон
шароитида суғориш таъсирида, пахта-беда-буғдой алмашлаб
экишни кўп муддатда қўлланилиши ва агротехник тадбирларни
тўғри қўллаш яъни мульчалаш таъсирида тупроқлар макро- ва
микроагрегат таркиби яхшиланади.
Мульчаланганда тупроқ тепа қатламида органик мода ҳосил
бўлиши микроструктура ҳосил бўлиш жараёнига ижобий таъсир
этади.
Эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларда энг қимматли
агрегатлар миқдори (10-0,25 мм) экишдан олдин 45-70% ни ташкил
қилади.
Шудгорлаш сифат намлиги 14-17% бўлганда энг яхши бўлади.
Экишдан кейин ҳамма вариантларда қимматли агрономик
агрегатлар миқдорини сезиларли ўзгариши кузатилмади, айниқса
мульчаланганда. Буни тупроқ намуналарини Савинов усули бўйича
қуруқ элаш маълумотларидан (4.4.1-жадвалга қаранг) кўриш
мумкин.
Агрономик қимматли агрегатлар назорат вариантларнинг
ҳайдов ва ҳайдов остки қатламларидаги миқдори тажрибанинг
бошланиш даврида 50-55% атрофида тебранади. Тупроқларни
макроагрегат таркибига мульчанинг таъсири анча сезиларли бўлиб
унинг миқдори биринчи йилдаёқ 53-68% ни ташкил қилиб, 3-13%
назоратга нисбатан юқорилигини кўрсатди. Кейинги йилда буғдой
экилган вариантда агрегатларнинг ҳосил бўлиши назоратга нисбатан
иккинчи вариантда вегетация бошида бирмунча юқори бўлиб (54-
62%), учинчи йил ғўза экилган вариантда уларнинг миқдори бир
мунча ошганлиги кузатилади, унинг сабаби мульча таъсирида
агрегатланиш жараёни кузатилиб назоратга нисбатан ҳар иккала
вариантда қимматли агрономик агрегатларнинг миқдорини 3-5% га
ошганлигини кузатиш мумкин.
63