Page 68 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 68
йўли ва йил мавсумларида ўзгариш динамикасини ўрганиш бўйича
дала ва лаборатория тадқиқотлари олиб бордик.
4.5.1-§ Тупроқнинг микробиологик хоссаларини йил
фасллари бўйича ўзгариш динамикаси
Тупроқ таркибидаги микроорганизмлар миқдорининг йил
давомида ўзгариш динамикасига оид жуда кўп маълумотлар
тўпланганлигига қарамасдан, тадқиқотчилар томонидан йиғилган
материаллар орасида якдиллик йўқ, қолаверса ер юзи бўйича
фаслларнинг ўтиш шароити кескин фарқ қилар экан, демак
микроорагнизмларнинг ўзгариш динамикаси ҳам шунга монанд
ҳолда фарқ қилиши керак. Шунинг учун ҳам бўлса керак, айрим
тадқиқотчилар орасида йил фасллари микроорганизмларнинг
миқдори жиҳатидан ўзгаришига сезиларли таъсир кўрсатмайди деб
ҳисобловчилар ҳам йўқ эмас. Лекин, йил фаслларининг ўзи эмас,
унда рўй берадиган барча ҳодисалар тупроқ микроорганизмларига
бевосита таъсир этиши кўпчилик тадқиқотчилар томонидан
якдиллик билан тан олинган [2.70; 82-84-б.; 3.16; 28-б.; 3.18; 27-б.,
3.5; 54-б., 3.24; 20-б., 2.27; 42-б., 2.30; 58-б.; 3.27; 21-б.; 2.97; 484-
487-б.; 2.98; 487-490-б.; 2.106; 21-б.].
Бактериялар. Маълумки, бактериялар – тупроқда энг кўп
тарқалган микроорганизмлар шаклларидир. Бактериялар мураккаб
органик моддаларни чириндига, кейин эса минерал тузларга
айлантиради. Ўсимликлар ўсиб ривожланиши учун керакли бўлган
озиқа моддаларни ҳосил бўлиши ва тупроқ унумдорлиги ошиши
билан боғлиқ бўлган: аммонификация, нитрификация, азотфиксация
ва бошқа жараёнларда иштирок этади. Чиритувчи бактериялар эса
тупроқда тарқалган бактерияларнинг энг кўп қисмини ташкил этади.
Улар тупроқ ҳосил бўлишида катта роль ўйнайди. Ер устини
ўсимликлар ва ҳайвонот қолдиқларидан тозалаб экологияда муҳим
бўлган–санитарлик вазифасини бажаради. Тупроқда ҳосил бўлган
10
аммиак азотли ва кейин азотли кислотага айланади .
Ўтказилган тадқиқотлар давомида ҳам юқоридаги фикр ўз
тасдиғини топди десак, муболаға бўлмайди. Баҳор фаслида олинган
натижаларга кўра бактериялар (МПА) миқдори суғориладиган типик
бўз тупроқнинг 0-30 см қатлам чуқурлигида 1г тупроқда 1540 млн
дона ҳужайрани ташкил этган бўлса, суғориладиган ўтлоқи
10 М ишустин Е .Н ., К удеяров В., В.Н .Башкин. К руговорот азота на территории РФ // И зв.
АН РФ . С ер.биол. – 1983. -№2. –С . 165-178.
67