Page 71 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 71
тупроқларда учрайди. Бироқ, гумусни минерализация босқичида
бўлган органик моддаларга бой нейтрал ва кам ишқорий муҳитга
(рН-7,0-7,5) эга тупроқларни афзал кўришади.
Микроорганизмларнинг бу тури тупроқларда чидамли кимёвий
бирикмаларни парчалаш хусусиятига эга. Кўпгина актиномицетлар
касаллик қўзғатувчи замбуруғ, бактерияларнинг антогонистлари
хисобланади, шу сабабли ушбу гуруҳ микроорганизмларининг
тупроқлардаги ўзаро нисбати катта қизиқиш ўйғотади.
Актиномицетлар - нурли замбруғлар, бошқа микроорганизмлар
ичида энг кўп тарқалгани бўлиб, тупроқдаги микроорганизмларнинг
қарайиб 30-35 % ни ташкил қилади. Нурли замбуруғлар тупроқ
структурасини яхшилаш билан бир қаторда оқсил, целлюлоза каби
мураккаб органик моддаларни чиришида ва гумин бирикмаларини
ҳосил қилишда қатнашадилар.
Микроорганизмларни бу тури тупроқда кенг тарқалган. Буни
уларнинг озиқа танламаслиги, бошқа турдаги микрофлорага
моддалардан фойдалана олиш қобилияти ва муҳит шароитининг
ўзгаришига енгил мослашиш хусусияти билан изоҳлайди.
Актиномицетлар азотнинг органик ва минерал шаклларини
ўзлаштиради, моно-ди ва полисахаридларга, шунингдек ҳайвон ва
ўсимлик қолдиқларини парчалашга қодир органик кислоталарда
ривожланади. Баъзи актиномицетлар тупроқ гумуси ва хитинни
парчалашга қодир. Актиномицетлар тузларнинг юқори
концентрацияларига чидамли.
Ўрганилган суғориладиган типик бўз тупроқда актиномицетлар
миқдори баҳор фаслида 1 г тупроқда 1300 минг дона,
суғориладиган ўтлоқи тупроқда 1 г тупроқда 1750 минг дона
ҳужайрани ташкил этди. Ёз ва куз фаслига келиб, актиномицетлар
миқдори юқори эмаслиги кузатилди. Ёз мавсумида суғориладиган
типик бўз тупроқнинг ёз фаслида 1 г тупроқда 900 минг дона,
суғориладиган ўтлоқи тупроқнинг 1 г тупроқда 820 минг дона
ҳужайрани ташкил этиб, куз фаслига келиб, бу кўрсаткичлар
ўзгарганлигини кўришимиз мумкин (суғориладиган типик бўз
тупроқда 1100 минг дона ва суғориладиган ўтлоқи тупроқда 1200
минг дона ҳужайра). Бу тупроқларда актиномицетлар миқдори
аммонификаторлар миқдорига нисбатан камлиги кузатилди (4.5.1.1-
жадвалга қаранг). Ўрганилган тупроқларда актиномицетларнинг
ранги оқ, кулранг, пушти эканлиги кузатилди.
70