Page 74 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 74

пасаяди. Баҳорда экилган қишлоқ хўжалиги экинларига бериладиган
            ишлов,  ўғитлаш  ва  суғориш  ишлари  микроорганизмларнинг

            капайишига  замин  яратади.  Ёз  фаслига  келиб,  ҳаво  ҳароратининг
            кўтарилиши,            намликнинг           камайиши           микроорганизмларнинг
            миқдорини камайишига сабаб бўлади.
                   Кузги  масвумга  келиб  ҳаво  ҳароратининг  ёзга  нисбатан

            мўътадиллашганлиги  туфайли,  микроорганизмлар  учун  қулай
            шароитни  юзага  келтирди.  Бу  айниқса  олигонитрофилларнинг
            кўпайиши           учун       замин        яратди.       Ўрганилган           тупроқларда

            бактерияларнинг  (МПА)  миқдори  типик  бўз  тупроқда  1г  тупроқда
            1540  млн  дона  ҳужайра  бўлса,  суғориладиган  ўтлоқи  тупроқда  бу
            кўрсаткич  ўзгариб,  1  г  тупроқда  1760  млн  дона,  суғориладиган
            типик  бўз  тупроқга  нисбатан  220  млн  дона  ҳужайра  кўп  эканлиги

            аниқланди.





















































                4.5.1.3-расм. Микроорганизмлар миқдорининг йил фасллари буйича
                                                    динамикаси


                                                            73
   69   70   71   72   73   74   75   76   77   78   79