Page 77 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 77

ўтлоқи  тупроқлар.  Кузги  буғдойни  униб  чиққанда,  баҳорда  ва
              вегетация охирида микроорганизмлар миқдорини ўргандик.

                     Суғориладиган  типик  бўз  тупроқлар:  Тупроқ  биоценозида
              аммонификаторлар  муҳим  ўрин  тутади.  Уларнинг  фаоллиги
              туфайли  органик  бирикмадаги  қийин  ўзлаштириладиган  азот
              миқдори ўсимлик учун ўзлаштириладиган ҳолатга ўтади. 2009 йилда

              ўрганилган вариантларда аммонификаторлар сони диққатга сазовор
              бўлиб, ғўзанинг чин барг даврида назорат вариантида 1 г тупроқда
              3000  минг  дона  ҳужайра,  мульчаланган  вариантларда  эса  бу

              кўрсаткич  1  г  тупроқда  4000  минг  дона  ҳужайрани  ташкил  этди.
              2010  йилга  келиб,  ғўзапояси  тўлиқ  юлиб  олинган  ва  даладан
              чиқариб  ташланган  фонда  ва  ғўзапояни  майдалаб,  тупроққа
              қайтариш  (мульча)  вариантларда  кузги  буғдойнинг  ривожланиш

              даврлари мобайнида тупроқдаги бактерияларнинг сони 1 г тупроқда
              3530-6695  минг  дона  ҳужайра  миқдорида  ўзгариб  туриши

              кузатилди.  Изланиш  натижаларига  кўра  қуйидагилар  аниқланди:
              микроорганизмларнинг  умумий  сони  (жами  аммонификаторлар,
              замбуруғлар, актиномицетлар)  биринчи ва иккинчи вариантлардан,
              учинчи  яъни  мульчаланган  вариантда  юқори.  Буғдойни  кўсаклаш

              даврида  аммонификаторлар  сони  кўпайди,  аммо  изланаётган
              тупроқда аммонификатоларни тарқалиш қонунияти сақланиб қолди.
              2011  йилга  келиб,  ғўзанинг  кўсаклаш  даврида,  буғдойнинг

              бошоқлаш  даврига  нисбатан  анча  кам,  сабаби  ғўзанинг  ўсиб
              ривожланишига  тупроқ  таркибидаги  минерал  ўғитларнинг  кўпроқ
              миқдори  кетди  ва  сув  танқислиги  кузатилди.  Шунинг  учун  2010
              йилга  нисбатан  микроорганизмлар  миқдорини  камайиш  кузатилди

              (4.5.2.1-жадвалга қаранг).
                     Суғориладиган             ўтлоқи        тупроқларда            МПАда          ўсувчи
              бактериялар  сони  буғдой  ўсув  даври  жадаллашиши  билан  ортиб

              борди.  Минерал  ва  органик  ўғитлар  ва  биопрепарат  қўлланилиши
              бактериялар  сонини  оширди.  Масалан,  буғдойнинг  униб  чиққан
              даврида  кузатилганда  назоратда  тупроқ  ҳайдов  қатламидаги

              бактериялар  сони  1  г  тупроқда  1510  млн  дона  ҳужайрани  ташкил
              қилган бўлса, N150P100K50 вариантда бу кўрсаткич 1950 млн донани,
              минерал  ўғит  билан  биопрепарат  қўлланилган  вариантда  6300  млн

              донани, 20 тонна гўнг қўлланилган вариантда 1 г тупроқда 2470 млн
              донани,  минералли  ўғитлар  билан  гўнг  қўлланилганда  6350  млн
              донани,  биогумус  ва  минерал  ўғит  билан  биогумус  қўлланилган
              вариантда        бактериялар         сони      назоратга        нисбатан        ошганлиги



                                                            76
   72   73   74   75   76   77   78   79   80   81   82